logo

Institut Yangiliklari

“Ўзини-ўзи бошқариш, ўзини-ўзи тартибга солиш (Time management) мавзуида маъруза ўтказилди

2022 йил 19 апрель куни Тошкент Давлат стоматология институтида 2-3 босқич талабалари учун Тошкент давлат стоматология институти Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш ва жисмоний маданият кафедраси профессори Рустамова Хамида Елемесовна томонидан хозирги замонда жуда хам долзарб бўлган “Ўзини-ўзи бошқариш, ўзини-ўзи тартибга солиш (Time management) мавзуида  маъруза ўтказилди. Маъруза давомида талаба ёшларга ўзининг шахсий вақтини режалаштириш, иш вақти танқислигининг сабаблари хамда оқибатлари, энг қиммат бойлигимиз бўлган вақтни тўғри бошқариш, муваффақиятли инсонларни шу нуқтаи назардан одатлари, кун тартибини тўгри ташкиллаштириш ҳақида маълумотлар берилди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шунингдек, маъруза давомида талабаларга Х.Е.Рустамова томонидан “Ўзини-ўзи бошқариш тамойилларини қўллашнинг самараси” деб номланган одам шахсини ривожлантиришга қаратилган тест ўтказилди ва натижалар муҳокама қилинди. Маъруза талабаларда катта қизиқиш ва таассуротлар қолдирди. Талабалар ёшларнинг талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда уларни қизиқтирган одам шахсини ривожлантиришга қаратилган мотивацион, ундан ташқари стоматологиянинг замонавий ва долзарб мавзуларда махорат маърузалари ва дарслари ўтказиш бўйича ишлар режа асосида амалга оширилмоқда.


2022-04-20 03:47:16 chop etish

logo

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha huquqlar O'zbekiston Respublikasi qonunlariga, shu jumladan mualliflik huquqi va turdosh huquqlarga muvofiq himoya qilinadi. Sayt materiallaridan foydalanganda, Toshkent davlat stomatologiya instituti saytiga havola ko'rsatilishi shart. Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, web sayt ma'murini xabardor qilish uchun biz bilan bog'lanishingizni so'raymiz

a