logo

Talabalar poliklinikasi

Тошкент Давлат Стоматология институти Маслахат ташхис поликлиникаси

Низоми

 

1. Умумий қоидалар.

Тошкент Давлат Стоматология институти клиникаси, Маслахат ташхис поликлиникаси  даволаш ва профилактика муасассаси бўлиб, касалликларнинг олдини олиш, ўз вақтида касалликларнинг илк босқичларида ташхислаш хамда куп қайталанувчи сурункали касалликларни аниқлаш, касалликларни ривожланиш омилларини ёки куп қайталаниши сабабини аниқлаш, аниқланган касалликларни уз вақтида ва туғри даволаш олиб борилган профилактик, даво усуллари самарасини аниқлаш, даволанишга мухтож беморларни танлаб олиш  каби тадбирларни Тошкент Давлат стоматология институти ходимлари хамда поликлиникага тиббий ёрдам учун мурожат килган Республика ахолиси орасида куп тармокли тадбирларни олиб борадиган ташкилот.

-Маслахат ташхис поликлиникаси уз фаолиятини Тошкент Стоматология институти худудида амалга оширади.

- Маслахат ташхис поликлиникаси Тошкент Стоматология институти клиникаси тизими таркибида булиб бевосита клиниканинг бош шифокорига буйсунади.

- Маслахат ташхис поликлиникасини фаолиятини унинг мудири бошқаради. Мудирлик лавозимига клиниканинг бош шифокори таъйинлайди ва унинг ишдан олиш хам бош шифокор зиммасида булади. Маслахат ташхис поликлиникаси врачлари камида уз мутахасислиги буйича 3 йиллик стажли булиши билан бир қаторда биринчи ёки олий тоифали булиши шарт.

- Маслахат ташхис поликлиникаси юридик шахс хисобланиб, узининг махсус рамзи ва мухрига эга булади.

- Маслахат ташхис поликлиникаси фаолияти Узбекистон Республикаси Каниститутцияси ва Қонунлари асосида хамда Узбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги меъёрий хужжатлари билан бир қаторда ушбу умумий коидалар асосида иш олиб боради.

- Маслахат ташхис поликлиникаси Тошкент Стоматология институти ходимларига ва Республикада яшовчи хамда тиббий ёрдамга мухтож булган инсонларга кафолатланган бепул ва пуллик тиббий ёрдам курсатади.

 

2. Мақсадлари

-Республика ахолисини Соғлигини сақлашни, мустахкамлаш йуналишида тиббий амалий ва илмий ишларни ривожлантириш.

-Тиббиётнинг жахон миқиёсидаги фан ютуқларини амалиётга тадбиқ этиш тиббиёт ходимларининг хуқуқ ва манфатларини химоя қилиш.

 

3. Вазифалари

- Соғлиқни сақлаш тизимида ислохатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.

- Фуқаролар соғлигини сақлаш туғрисидаги ва’’ Узбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш давлат дастури туғрисида’’ ги Узбекистон Республикаси Қонунларини  хаётга тадбиқ этиш тизимини ишлаб чиқишда фаол қатнашиш.

-Республика фукороларига  юқори малакали кафолатланган бепул тиббий ёрдам қурсатишни ташкил қилиш.

-Касалликларга, ногиронликга, олиб келиш сабабларини олдини олиш йуналишидаги мажмуа тадбирларини ишлаб чикиш ва амалиётга тадбик килиш.

-Даволанишга мухтож булган ва касалликларга чалинишга мойил булган институт ва клиника ходимларни диспансер назоратига олиш.

- институт ва клиника ходимларни орасида маданий оқартув, шахисий гигена коидаларига риоя килиш, соғлом турмуш тарзини кунлик хаётга жорий қилиш: чекиш, гиёхвандлик, ичкиликбозликдан  сақланиш йуналишида назарий ва амалий ишлар олиб бориш.

-Юқумли касалликларни олдини олиш йўналишида эмлаш ишларини талабалар орасида утказиш.

- институт ва клиника ходимлари хамда тиббий ёрдамга мухтож булган Республика фукароларига лозим бўлганда стационар ва амбулатор даволанишларни ташкиллаштириш.Институт ва клиника ходимларини мунтазам даврий тиббий курикдан утказиш.

-Тошкент Давлат Стоматология хамда клиниканинг буюрукларига мувофиқ институт ва клиника ходимларни ялпи чуқур тиббий қўрикдан ўтказиш.

-Мунтазам юқумли касалликларни олдини олиш ва юқумли касалликлар билан касалланган беморлар билан контактда бўлган ходимларни назоратга олиш  ўз вақтида ушбу холатлар тўғрисида клиника маъмуриятига хамда юқори ташкилотларга хабар бериш.

-Шифокорлар ва ўрта, кичик тиббий ходимларни малакасини ошириш йўналишида ташкилий ишларни олиб бориш.

-Йиллик иш дастурини бажарилиши ва истиқболли режалар тўғрисидаги хисобот йил якунида клиниканинг даволаш кенгаши мухокамасига тақдим қилиш. 

  

 

Маслахат ташхис булими мудирининг ишдаги

Мажбуриятлари

1.Клиникаларга беморларни жойлаштириш ишларини ташкил этиш.

2.Маслахат консилиумларни ташкил этиш.

3.Тиббий хужжатларни ходимлар томонидан тугри олиб боришни текшириш.

4.Беморларга маслахат беришни сифатини текшириш.

5.Ходимларни функционал ишларини тақсим килиш ва тақсимлаш.

6.Хамиша поликлиника ишини сифатини яхшилаш ва етишмовчилик сабабларини топиш.

7.Шифокорлар конференциясида маслахат беришда хатолар сабабини аниқлаш.

8.Ходимлар билан режали равишда техника хавфсизлиги ва ўтга қарши қилинадиган ишлар туғрисида сухбат олиб бориш.

9.Шифокорлар,хамширалар ва кичик тиббий ходимлар малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш.

10.Ишни тўғри олиб бориш ишларини ташкил қилиш.

11.Режали равишда санитария эпидемиологик холатини ташкил қилиш ва назорат қилиш.

 

Маслахат ташхис бўлими шифокорларининг ишдаги мажбуриятлари.

 

1.Поликлиника шифокори маслахат бериш ишига тўғридан тўғри маъсул.

2.Шифокор фан ютуқлари ва замонавий ташхис қўйиш методларини билиши          ва уни маслахат беришда қўллаш.

3.Режали равишда хамшира,кичик тиббий ходимларни тарбиявий ва  малакасини ошириш ишларида қатнашиш.

4.Маслахат бериш сифатини яхшилаш.

5.Тиббий хужжатларини ёзишни талаб даражасида олиб бориш.

6.Санитария гигиеник холатини ташкил қилиш ва тушунтириш       ишларида қатнашиш.

7.Хамшира ва кичик тиббий ходимларни ишларини назорат қилиш.

8.Доимий ўз малакасини ошириши,поликлиникадаги конференцияда ва   клиникада бўладиган шифокорлар конференцисида қатнашиш.

9.Маслахат беришда тиббий техникадан фойдаланишни билиш ва ташхис қўйишда ишлатиш.

10.Эрталабки конференцияда қилинган ишлар тўғрисида поликлиника мудирига хисобот бериш.

11.Ички мехнат тартибини қўпол бузган хамшира ва кичик тиббий ходимларни тартибга чақириш ва поликлиника мудирига билдириш.

 

Маслахат ташхис булими катта хамширасининг ишдаги

мажбуриятлари.

 

1.Хоналарни ишга тайёргарлигини текшириш.

2. Ходимларни кундалик катновини кайд этиш.

3.Дорихона ва тиббиёт (омборхона) талабнома ёзиш.

4.Дорихона ва тиббиёт омборидан дори-дармонларни уз вактида етказиб бериш.

5.Дори-дармон ва материалларни хоналарга таксимлаб бериш.

6.Боглов материалларни захарли ва кимматбахо дори-дармон воситаларини хисоб-китоби.

7.Тиббиёт асбоб ускуналарини хисоб-китоби.

8.Урта тиббиёт ходимларини хоналардаги ишини текшириш.

9.Таъбел тузиш.

10.Беморлар кабули хакида маълумот туплаш.Эрталабки конференциясига тайёргарлик.

11.Хамширалар ва кичик тиббиётходимлар билан машгулотлар утказиш.

12.Даволаш-профилактика тадбирларини утказишда иштирок этиш.

13.Устозлик ишларида фаол катнашиш.

14.Керакли тиббиёт хужжатларини олиб борилиши ва сакланилиши назорат килиш.

15.Деонтология.

16.Текшириш керак.

А)захарли ва уткир таъсир килувчи дори-дармон воситаларини хоналарда олиб борилаётган хисоб-китоби.

Б)ОЦСдан кабул килинаётган шприц ва асбоблар хисоботи.

В) хоналарда синамаларни утказиш.

17.Поликлиникани урта ва кичик тиббий ходимлари уртасида кундалик тарбиявий ишларини олиб бориш.

18.Поликлиника санитар-гигиеник ахволини назорат килиш.

 

Маслахат ташхис булими хамширасининг ишдаги

мажбуриятлари.

 

1.Хамшира  шифокорнинг курсатмаларини пухта бажариши шарт.

2.Барча беморларга нисбатан диккатли ва мулойим булиши шарт.

3.Хамширалар малакасини ошириш буйича утказиладиган конференцияларда катнашиши керак.

4.Озода ва тиббий формада кийинган булиши,шахсий гигиена коидаларига риоя килиши керак.

5. Асептика ва Антисептика коидаларига риоя килиши,иш жойининг санитар холатига маъсулиятли булиши керак.

6.Тиббиёт асбоб ускуналарига боглов материалларини Эътибор билан караши,уз хонасидаги тиббий асбоб ускуналарнинг хисоб китобни олиб бориш,ишдан чиккан.

Асбоблар хакида уз вактида катта хамшира ва булим мудирига билдирилиши керак.

7.Махсус тиббий адабиётлардан фойдаланиб тиббий билимни ошириш лозим.

8.Булимда субординация саклаши кичик тиббий ходимларнинг муомаласини ва уларга буюрилган ишнинг бажарилишини назорат килиши керак.

9.Беморлар билан санитария таргибот ишларини олиб бориш керак.

10.Хамшира уз жойини ташлаб чикиб кетишга хаки йук.

11.Хона хамшираси катта хамшира ва булим мудирига бевосита буйсинади.

 

 

Маслахат ташхис булими хужалик бекасининг ишдаги мажбуриятлари.

 

1.Поликлиника кичик тиббий ходимлари ишидаги тозалик ва озодаликни бошкариб бориш ва назорат килиш.

2.Хоналардаги асбоб-ускуналар,каттик ва юмшок анжомларни сакланишини  ва хисоб китобини олиб бориш.

3.Поликлиникани сув,электрэнергияси,канализациясини мунтазам ишлаши, поликлиника учун ажратилган ер участкасини тозалигини таъминлаш ва поликлиника биносини урнатилган тартибларига кура сакланишини таъминлаш.

4.Чойшабларни уз вактида ювиш,булимга топшириш, кабул килиб олиш ва хоналарга таркатиш.

5.Яроксиз холга келган чойшаблар ва анжомларни уз вактида хисобдан чикариш ва янгиси билан таъминлаш.

6.Уз вактида(1ойда-1мартта) юмшок анжомларни уз вактида хисоб китобини, бухгалтерия хисоботи билан текшириб бориш.

7.Кичик тиббий ходимлар билан санитар-техник минимум буйича утказиладиган машгулотларда мунтазам катнашиш.

тарбиявий ишларини олиб бориш.

18.Поликлиника санитар-гигиеник ахволини назорат килиш.

 

Маслахат ташхис булими кичик тиббий ходимнинг вазифалари.

 

1.Иш бошлангунча хонани текшириб,пол,дераза,зиналарни дезинфекцион модда билан артиб чикиш.

2.Хонадаги каттик жихозларни дезинфекция килиш.

3.Полни 3-4 марта артиб,хонани тозалигини мунтазам олиб бориш.

4.Шифокор иш жойини тозалигини назорат килиш.

5.Ишлатилган асбобларни ювиб,стерилизация учун тайёрлаш.

6.Электроэнергия,сувни тежашни.канализация холатини назорат килиш.

7.Иш жойида техника хавфсизлигига ва ёнгин эхтиётига риоя килиш.

8.Бемор кабули вактида иш жойида булиши.

9.Иш тугагач пол,дераза зийини,деворларни ювиб дезинфекция килинади.

10.Шифохона худудини тозалашда иштирок этиш.

 

 

logo

Barcha huquqlar himoyalangan. Saytdagi barcha huquqlar O'zbekiston Respublikasi qonunlariga, shu jumladan mualliflik huquqi va turdosh huquqlarga muvofiq himoya qilinadi. Sayt materiallaridan foydalanganda, Toshkent davlat stomatologiya instituti saytiga havola ko'rsatilishi shart. Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, web sayt ma'murini xabardor qilish uchun biz bilan bog'lanishingizni so'raymiz