Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси бўйича ўқувчи-талабалар ўртасида спортнинг мини футбол ҳамда теннис тури бўйича Тошкент давлат стоматология институтида “Ректор кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақаларнинг саралаш ўйинлари 22 декабрь куни институтнинг 1-курс талабалари, Яшнабод туманида жойлашган 23-155-156-170-216-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда институт қошидаги академик лицей ўқувучилари ўртасида бошланиб, кучли жамоалар финалга қадар етиб келишди.
23 декабрь куни финал ўйинлари бўлиб ўтди. Финал ўйинлари очилишида институт ректори Н.Хайдаров, факультет деканлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар бу каби спорт турнирлари ёшларимизнинг нафақат бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига, балки уларни етук ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун ҳам муҳим эканлигини таъкидлашди.
Ўйинлар натижалари мини футбол бўйича: 1-ўрин Яшнабод туманидаги 23-сон умумтаълим мактаби, 2-ўрин Тошкент давлат стоматология институти қошидаги академик лицей ва 3-ўрин Яшнобод туманидаги 155-сон умумтаълим мактаби жамоаларига;
Ўқувчи қизлар ўртасида стол тенниси бўйича: 1-ўрин Яшнобод туманидаги 155-сон умумтаълим мактаби, 2-ўрин тумандаги 23-сон умумтаълим мактаби ва 3-ўрин тумандаги 216-сон умумтаълим мактаби жамоаларига насиб этди. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар институт ректори Хайдаров Нодир Қодирович томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Comment