Давлат

ишларининг тўққиз

улушини кенгаш,

тадбир ва машварат,

қолган бир улушни

қилич билан амалга

оширдим.

Муғуллар империяси босқини ва талончилигидан узок жанглар натижасижа озодликка олиб чиққан Амир Темур 27 та давлатни бирлаштириб империяга асос солди.
Шарқшунос Жан-Поль Рунинг “Темурланг” номли муфассал асарида “Темурни қонуний равишда дунёга номи кетган машхур харбий саркарда лар Искандар Зулкарнайн, Доро , Цезарь, Чингизхон, Наполеон Бонопарт сафига қўшади.
Жавохарлал Нерунинг Темур хакидаги сўзларида “Ҳозир хам Марказий Осиёда Жаҳонгирлар: Искандар, Султон Махмуд ва Амир Темурнинг номларини эслайдилар” деб кўрсатади
Амир Темур давлатининг мустаҳкам бўлишида сиёсат ва ахлоқ устуворлиги таъминланганлигидадир. Унинг шахсида сиёсат ва ахлоқ уйғунлашган; унда юксак стратегия кучи шаклланган эди. Амир Темур давлат ва халқнинг ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишдаги асосий воситачи бўлган; бошқарувда малакали мутахассислар, олимларга таянган, мухолифатчилар муаммосини ижобий ҳал қилган; кучли душманлар кўнглига йўл топган; уларнинг куч-салоҳиятидан давлатни бошқаришда фойдаланган доимо маслаҳат ва машваратга таянган; юксак сиёсий билимга эга бўлган эзгу амали, юксак раҳбарлик қобилияти билан катта обрў қозона олган адолатли, инсофли ва ҳақиқатгўй бўлган, ваъдага вафо қилган, молпарастлик ва таъмагирликдан узоқ бўлган, унга нисбатан халқнинг ишончи ошиб борган; у ҳар бир вазифани ўз вақтида бажарган, бунинг учун керакли чора-тадбирлар белгилаган иқтисодий ишларда тежамкорлик йўлини тутган; ўз сиёсатида ортиқча қаттиққўл ёҳуд ўта юмшоқ ҳам бўлмаган; камтар, оддий ва содда бўлиб, у «киши ўзига берилган имкон учун Аллоҳ олдида жавоб беради» деган тушунчага таянган ва бошқа кўплаб хислатларга эга бўлган.
Негаки, кўчманчи муғул-турк қабилаларидан жалоир, барлос, сулдуз ва бошқаларнинг ўзбошимча бошлиқларини итоатда сақлаб туриш осон эмас эди. Шу мақсадда мамлакатда қонун ва тартиб ишларини жорий этишга киришади. У Ўзига мустаҳкам таянч барпо этиш мақсадида барлос қабиласидан махсус ҳарбий қисм ташкил этиб, уларга катта имтиёзлар беради.
Улуғ Амир Темур яна давом этиб: «Ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузуқлар ва аҳлоқсиз одамларни мамлакатимдан қувиб чиқардим»2, - деб ёзган эди.
Унинг «Куч адолатда» тамойили эса ҳуқуқий давлат барпо этишимизда йўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.
Амир Темур ўз давлати ҳокимиятини мустаҳкамлашда ислом динига таянди. Ислом намояндалари уни қўллаб - қувватлади. Мамлакат аҳолисининг кўпчилигини ташкил этган деҳқонлар ва шаҳар аҳолиси – тижоратчилар, ҳунармандлар соҳибқироннинг давлатни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларини маъқулладилар.
Амир Темур давлат ишларини юргизишда 4 нарсага доим амал қилди. Булар: 1. Кенгаш. 2. Машварату маслахат. 3. Қатъий қарор, тадбиркорлик ва хушёрлик. 4. Эхтиёткорлик.
Амир Темур ҳукмдор учун қуйидаги ўн икки хислат зарурлигини ва бу хислатларнинг бирортасига амал қилинмаса салтанат ишларига путур етиши мумкинлигини тарихий мисоллар билан исбот қилиб берган эди. А.Темур ҳукмдор биринчидан ўз сўзига эга бўлиши, иккинчидан адолатпеша бўлиши, учинчидан ҳар ишда фақат ўзи ҳукм чиқариши, тўртинчидан қарорида қатъий бўлиши, бешинчидан ҳукми жорий этилиши, олтинчидан подшолик ишларини ҳар кимга топшириб қўймаслиги, еттинчидан кўпчиликнинг фикрини эшитиши, сак қизинчидан шошмасдан мулоҳаза билан иш юритиши, тўқизинчидан сипоҳу, раиятни умид ва қўрқув орасида сақлаши, Ўнинчидан барча ишни Ўз эркича қилиши, Ўн биринчидан Ўз ишларига бировни шерик қилмаслиги ва Ўн иккинчидан давлат ишларини махфий сақлаб, бошқалардан огоҳ ва ҳушёр бўлишлиги лозимлигини алоҳида уқтирган эди.
Амир Темур давлат амалдорларнинг софлигига, хазинага кўз олайтирмас-лигига алоҳида эътибор қилиб, ўз тузукларида: «Мамлакат хазиначилари бўлмиш молия вазирлари молия ишларида хиёнат қилиб, бойликнинг бир қисмини ўзлаштириб олган бўлсалар текшириб кўрилсин», - деб ёзиб қолдирган эди.
Соҳибқирон давлатида Девони бузург (бош вазир)дан ташқари хар бир вилоятда «Девон» деб аталувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлаш, ижтимоий бинолар, - бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари тармоқларини назорат қилиб турган. Мамлакат ва раиат аҳоли, ҳосил, солиқлар, кирим – чиқимлар билан шуғулланувчи вазирлар; сипоҳ вазири харбий ишлар ишлар билан шуғулланган; салтанат ишларини юритувчи вазирлар фаолият кўрсатган.
Девон халқнинг хулқу - аҳлоқини кузатиб турган. Унинг ходимлари вақти - вақти билан сўроқ, текшириш-тафтиш, тергов ишларини ҳам олиб боришган.
Амир Темур давлатни бошқаришда 7 вазирга суяниб иш кўрди ва улардан 4 вазирнинг хар куни девонхонада хозир бўлишларини талаб этди.
Темур халқнинг шикоятлари ва арзларини ўрганувчи махсус арзбеги лавозимини жорий этган. Арзбеги шикоят ва аризаларни кўриб чиқар, уларда кимлар айбдорлигини аниқлар ва бу хусусида кенгашга хабар қилар эди. Айбдорлар ким бЎлишидан қатъий назар қаттиқ жазоланган. Солиқлар, молиявий масалаларда қатъий тартиб – қоида ўрнатилган. Рус шарқшунос олими Д.Н.Логофет бу хусусда «...биз ҳозир зўр бериб интилаётган даромад солиғи деган нарса унинг (Темурнинг) ҳокимиятида ўшандаёқ мавжуд эди», деб ёзган эди.
Амир Темур вазирларини танлаш ишига ғоят жиддий қарар ва уларни 4та сифатга эга бЎлишларига аҳамият берар эди. Булар: 1. Ақл-фаросат-лилик; 2. Тоза насллик; 3. Сипоху - раият ахволларидан хабардорлик; 4. Сабр чидамлилик ва тинчликсеварлик.
Амир Темур ўз империясига қўшиб олган мамлакатларни идора этиш учун тайинланадиган кишиларга қўйиладиган талаблар тизимини ҳам ишлаб чиқди. Бундай раҳбарлар Амир Темур талабига кўра қуйидаги фазилатларга эга бЎлиши лозим бЎлган: 1) Олий жаноб табиатли ва руҳий ҳолатининг кўтаринкилиги; 2) Нозик ақл ва зийраклик; 3) Юксак малака ҳамда халқ ва қўшинга мурожаат қила билиш; 4) Сабр -тоқат ва одамлар билан муросага келишмоқ.
Мана шу юқоридаги қоида ва талаблар Амир Темур ҳокимиятини идора этишда ва уни мустаҳкамлашда муҳим ўринни эғаллади. Соҳибқирон тузган империянинг маъмурий-худудий бўлиниши асосан туманлардан иборат бўлганлиги учун янги амирлик тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш зарур эди. Шу боис Амир Темур 313 кишига амирлик мансабини беришга фармон бериб, шулардан бир кишини амир – ул – умаро, 4 кишини бекларбеги, 100 кишини Ўнбоши, 100 кишини юзбоши ва 100 кишини мингбоши этиб тайинлади. Булардан ташқари 8 та амирлар амир – ул – умаро ёрдамчилари этиб тайинланганлар.
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур миллий ғурур, ватанпарварлик, инсонпарварлик каби олийжаноб фазилатлар билан қуролланган буюк давлат арбоби эди. Можар олими Херман Вамбери таъкидлаганидек, Ўрта Осиёда асл турклик даври Темурдан бошланган. У туркларнинг муғул - хитой дунёсининг устидан ғалабасини мужассам этиб, миллий давлатга асос солган, мамлакатнинг расмий тили турк (ўзбек) тили бўлган.
Амир Темур давлатида адолатли суд – ҳуқуқ тизими ўрнатилиб, қуйидаги бошқарма асосида фаолият кўрсатган. Дорул иморат – ҳокимлик бошқармаси; қозихона – суд идораси; дорул адолат – адлия бошқармаси; фуқаролик ишлари билан шуғулланувчи қозиликлар; ҳарбий ишлар билан шуғулланувчи қозиликлар; кундузги, тунги фуқаролик ва ҳарбий ишларга тегишли бўлиммалар ва бошқалар.
Буюк Амир Темурнинг сиёсий фаолияти нафақат давлатчилик тарихини бойитишда, шу билан бирга ҳозирги шароитда миллий давлатчилигимизни мустаҳкамлашда ва жамиятни бошкаришда ҳам амалий аҳамият касб этмоқда.
Буюк соҳибқирон Амир Темурни нафақат Ўрта Осиё халқи, уни бутун жаҳон тан олди. Чунки у фақат Ўрта Осиёдагина эмас, дунёнинг бошқа халқлари учун ҳам буюк хизматлар қилди ва унинг бошқарув тизимидан, тактикасидан дунё давлатлари бугунги кунгача ўрганиб, бошқарув тизимида қўллаб келмоқда.
Худойбергенова Патма Ташполатовна
Ижтимоий фанлар кафедраси