2014 йил декабр ойида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида Корея Миллий ассемблеяси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ва Корея Халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси бош котиби бошчилигидаги делегация ташриф буюрди ва келгуси режалар муҳокама қилинди.

 

Корея Меморандум

Тошкент давлат стоматология институти ҳозирги кунда Кореянинг Ёнсей университети стоматология инстиути билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган. Меморандум имзолаш учун Ёнсей университети стоматология институти ректори жаноб Кен Ву Ли шахсан институтимизга ташриф буюрди. 

Ушбу меморандум доирасида институтимиз ва бошқа алоқадор вазирликлар ходимларидан таркиб топган делегация 2014 йил декабр ойида Ёнсей университетида бўлиб қайтишди. Ушбу ташриф доирасида у ердаги таълим, соғлиқни сақлаш, илмий иш фаолияти ва университет клиника ва ўқув базалари тузилиши билан танишиб қайтишди.