2 апрель куни Тошкент Давлат Стоматология институтида Наврўз айёми муносабати билан “Наврўзи олам муборак” номли тадбир бўлиб ўтди. 

 

 Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдувахобов, Ўзбек миллий Академик драмма театри артистлари Феруза Бобоярова, Муяссар Бердиқулова, Театр ва кино актёри Толибжон Мўминов, Хонандалар Нодира Исаева, Бахром Каримов, “Комедий.Уз” гурухи , “Айём” гурухи , Яшнобод тумани маънавият ва маърифат тарғибот маркази бўлим раҳбари М.Т.Раззоқова, институтнинг маънавият ва маърифат ишлар  бўйича проректор А.Б.Юнусов, институтнинг барча ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор А.Б.Юнусов томонидан институтнинг профессор-ўқитувчилари “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда “Наврўз” байрами муносабати билан институт маъмурияти томонидан совғалар билан тақдирландилар.