2014 йил 30-сентябр куни Сизга таъзим азиз Устозлар” мавзусидаги байрам тадбири ташкил этилди.

 

Институт байрам арафасида ўқитувчи ва мураббийларни улуғловчи таълим муассасасининг, энг улуғ даргоҳ эканлигинин тарғиб қилувчи, талабаларнинг билим ва ҳунар сирларини пухта эгаллашга даьват қилувчи чақириқлар, шиорлар билан безатилди.Байрам тантаналарига таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни кутиб олинди ва уларнинг маданий дам олинишини ташкиллаштиришга асосий эътибор қаратилди. “Ўқитувчи ва Мураббийлар” куни умуҳалқ байрамига бағишлаб ўтказилаётган тадбирни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш мақсадида телевидения ва матбуот ходимлари таклиф қилинди.

Байрам тадбирини очиб бериш ва институтнинг барча ходимларини касб байрамлари билан табриклаш учун сўз институт ректори профессор  Н.Л.Хабиловга берилди. Кейинги сўз навбати Ўзбекистон Фанлари академияси академиги Турғунпўлат Обидович Даминовга берилди. Саҳнада мумтоз куй оҳангида биринчи курс талабалари ижросида устоз ва шогирд диалоги ўқилди. Навбатдаги байрам табриги  байрамга таклиф қилинган  фахрий меҳмонлар номидан Миржамол Мирёқубовга сўз навбати берилди. Институт талабалари, турли танловлар иштирокчилари ижросидаги куй қўшиқлар кеча қатнашчиларига завқ бағишлади. Кечага таклиф қилинган нафақадаги профессор-ўқитувчилар, фахрий меҳмонлар ташкилотчилар томонидан ташкил этилган гул ва совғалар билан тақдирландилар. Бир неча нафақадаги фахрий меҳмонлар сўзга чиқиб берилган эътибор учун институт маьмуриятига ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Тадбир қувноқ куй қўшиқлар оҳанги остида якунланди.