Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни ҳамда 6 июль куни ўтказган Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолатига бағишланган йиғилишларида юқори малакали шифокорларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлигига алоҳида тўхталиб ўтагн эдилар.

Хусусан, стоматология соҳасида ҳам, бугунги кунда тор мутахассисларга бўлган эҳтиёж, айниқса чекка қишлоқларда жуда юқори эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига биноан, бугунги кунда республикамизнинг ушбу соҳа бўйича етакчи олий таълим муассасаси бўлган Тошкент давлат стоматология институтида 9 та йўналиш бўйича 100 нафар клиник ординаторларни ўқишга қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган. Ушбу йўналишлар:
1) Болалар жаррохлик стоматологияси;
2) Болалар терапевтик стоматологияси;
3) Дентал имплантология;
4) Ортодонтия;
5) Ортопедик стоматология;
6) Пародонтология;
7) Терапевтик стоматология;
8) Хирургик стоматология (оғиз бўшлиғи);
9) Юз-жағ жаррохлиги
Ушбу йўналишларда тор соҳа мутахассислигига эга бўлиш истагида бўлган йигит-қизларни Тошкент давлат стоматология институтига таклиф қиламиз. Бу ерда бугунги кун талаблари даражасидаги етук мутахассис бўлиб етишишингиз учун барча шароитлар яратилган. Клиник ординатура йўналишлари ва қабул шартлари билан институтнинг tsdi.uz сайти орқали ҳам яқиндан танишиш мумкин.