Тошкент Давлат Стоматология институтида 2014 йил 31-октябрь куни “Тил миллат кўзгуси” номли тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик ташриф буюрдилар. Тадбир талабаларнинг тил ҳақидаги шеърлари ва саҳна кўринишлари билан бошланди ҳамда

 

Тиллар, педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси Ўтбосарова Барно Абдумажидовна ўзбек тилининг нақадар бой ва нафислиги тўғрисида маъруза қилдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик талабалар билан ижодий мулоқотда бўлиб уларни ўзларининг янги китоблари билан таништирдилар. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни Тоҳир Маликка беришди ва таҳлил жавоблари олинди.