Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Айтиш жоизки, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув, шунингдек, Президентимиз раислигида 30 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисда белгиланган вазифалар, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш ва соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ бошқа долзарб масалаларни ҳал этишда соҳа мутахассисларини давлат раҳбари қўйган вазифаларни ўз вақтида ва тўлақонли бажаришга ундайди.
Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш ва олий тиббий таълим тизимини комплекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари белгилаб берилди. Ҳар бир муассаса томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим ва шифо муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий-педагогик ва даволаш фаолиятларига юқори малакали чет эл шифокорлари ва олимларини жалб этиш белгиланган.
Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган кўплаб қарор ва фармойишлар тизимда кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилиши лозим эканлигини кўрсатиб турибди.
2017 йил 2-12 июл кунлари Тошкент Давлат стоматология институти, Республика 2-клиник шифохонаси, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси Кореянинг Пусан Миллий Университети билан ҳамкорликда кенг кўламли тадбирларни амалга оширдилар. Ушбу тадбирлар доирасида Республикамизнинг турли жойларида аҳолини соғломлаштириш бўйича тиббий кўриклар ўтказилди, 6-июль куни Шарқ табобати масалалари бўйича 7-конференция, 6-8 июль кунлари эса шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Кореядан 7 нафар мутахассис профессорлар ташриф буюришди.


Ушбу тадбир доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, доимий мутахассислар малакасини оширишни таъминлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни янада жадаллаштириш мақсадида Кореянинг Пусан Миллий Университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.