2017 йил 20 июнь куни институтда Битирувчи курс талабаларига тантанали диплом топшириш маросими тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни институт ректори Ж.Ризаев кириш сўзи билан очиб берди ва барча битирувчи курс талабаларини ўқишни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўяётганликлари билан табриклади ва келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, мамлакатимиз ривожига, хусусан тиббиёт соҳасига ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди. Шундан сўнг институт фахрий профессорлари М.Азимов ҳамда И.Мухамедовлар сўзга чиқишди. Улар ҳам ўз шогирдларига келажакда стоматология соҳасини ривожлантириб, малакатимизда тиббиётда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни англаб, жаҳонда ўз ўрнини кўрсатадиган ёш мутахассис шифокорларга ишонч билдириб, улкан зафарлар тиладилар.
Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам сўзга чиқиб таълим берган устозларига ҳамда шарт-шароитлар яратиб берганликлари учун институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.