“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ҳар йили республикамизда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ушбу танловда биринчи марта иштирок этаётган Тошкент давлат стоматология институтининг “Лидер” жамоаси ТТЕСИда ўтказилган саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, чорак финал баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қувноқ ва зукко талабаларнинг республика танлови чорак финал баҳслари 2017 йил 8 июнь куни бошланди. Унда Тошкент давлат стомтоалогия институтининг “Лидер”, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Art study”, Самарқанд архитектура ва қурилиш институтининг “Архитектор”, Қорақалпоқ давлат университетининг “Турон”, Термиз давлат педагогика институтининг “Сурхон ёшлари” терма жамоалари иштирок этишди. Талабалар ва ёшлар ҳаётида учраб турадиган турли вазиятларни қувноқлик ва зукколик билан ёритиб берган жамоалар баҳси нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳоланиб, якуний натижаларига кўра жамоалар қуйидагича балл тўпладилар: 1) “Турон” - 16.8; 2) “Сурхон ёшлари” - 16.8; 3) “Лидер” - 15.8; 4) “Art study” - 15.2; 5) “Архитектор” - 14.6. Бир хил – 16.8 балл тўплаган “Турон” ва “Сурхон ёшлари” жамоалари биринчи ўринни қўлга киритиб, ярим финалда мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлдилар.

Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик танловида илк бор иштирок этган институтимизнинг “Лидер” жамоаси чорак финал босқичига етиб келганлиги ва бу босқичда ҳам, ўзининг ёрқин саҳна кўринишлари билан мухлисларнинг меҳрига сазовор бўлганлиги ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси, ёшларимизнинг севимли санъаткори – Жаҳонгир Позилжонов ҳамда ҳакамлар ҳайъати раиси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирилигининг “Маънавият ва маърифат” маркази бўлим бошлиғи – Олимжон Худойназаровлар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўзларининг дебют иштирокларидаёқ ҚВЗ мухлислари кўнглида илиқ таассурот қолдирган ТДСИнинг “Лидер” жамоаси аъзоларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.