2017 йил 25 май куни Тошкент давлат стоматология институтида “Замонавий психология ва деантология муаммолари” мавзусида талаба-ёшларнинг илмий анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда институт талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан бирга, Тошкент давлат фармацевтика институти, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этдилар. Институт ректори, профессор Ж.А.Ризаев анжуманни очиқ деб эълон қилиб, иштирокчиларни бугунги тадбир билан табриклаб, бугунги кунда республикамизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини намоён этиш учун давлатимиз, президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Мазкур конференцияни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикасида фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, республика ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш, мамлакатимиз тараққиётини таъминлашга ёшларни кенг жалб этиш, ҳамда замонавий психология, деантология масалаларини, мулоқот муносабатларини, нутқ маданиятини пухта ўзлаштирган, мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимларни тарбиялашга кўмаклашиш, улар ўртасида ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш, илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳисобланади.
Ж.А.Ризаев сўзининг охирида анжуман иштирокчиларини кун тартибидаги эшитиладиган маърузалар ва маърузачилар билан таништирди ва илмий конференцияни олиб бориш учун сўз навбатини “Познай себя” номли психология тўгарагининг аъзолари Ж.Бабаджанов, Н.Арипова, К.Саиповаларга берди.
Конференцияни олиб борувчи талабалар, талабаларнинг I илмий конференциясининг мавзуси юзасидан ўз фикр-мулохазаларини билдиришди ва сўзни дастур асосида маърузачиларга беришди.

Дастурга киритилган барча маърузалар тингланди. Ҳар-бир маърузага илмий ёндошилди. Маърузаларни тинглаш жараёнида жуда кўп қизиқарли савол жавоблар бўлди.
Кун тартибига қўйилган барча маърузалар эшитилди, савол-жавоблар қизиқарли ўтди, “Замонавий психология ва деонтология мавзусидаги талабаларнинг I илмий конференцияси баҳс- мунозараларга бой бўлди.
Интеграллашган “Замонавий психология ва деантология муаммолари” мавзусида ўтказилган талабаларнинг I илмий конференциясида намунали иштирок этган, ўз чиқишларида фаоллик билан жонбозлик кўрсатган, маърузасини назарий ва амалий жиҳатдан ёритиб берган иқтидорли талабалардан қуйидагилар фаҳрли I, II, III даражали дипломлар ва “Мавзунинг долзарблиги учун”, “Муаллифлик нуқтаи назари учун”, “Мавзуни намунали тақдимоти учун” номинациялари бўйича диплом ва сертификатлар билан тақдирландилар:
- ТДСИ Болалар стоматологияси факультети 101 А гурух талабаси Ж.Бабаджановнинг “Анализ проблем в медицинской деонтологии и пути их разрешения” (Илмий раҳбар: Сирожиддинова З.) мавзусидаги маърузаси учун I даражали диплом билан;
- ТДСИ терапевтик стоматология факультети 101 А гурух талабаси Д.Эркабаеванинг “Анализ проблем в медицинской деонтологии и пути их разрешения” (Илмий раҳбар: Сирожиддинова З.) мавзусидаги маърузаси учун I даражали диплом билан;
- ТДСИ терапевтик стоматология факультети 101 Б гурух талабаси Н.Билялнинг “Эффективные методы общения в профессиональной деятельности врача” (Илмий раҳбар: Сирожиддинова З.) мавзусидаги маърузаси учун II даражали диплом билан;
- ТДСИ болалар стоматологияси факультети 205 А гурух талабаси Ш.Бекполатовнинг “Касаллик бу руҳий муаммо” (Илмий раҳбар: Худойбергенова Ф.) мавзусидаги маърузаси учун II даражали диплом билан;
- ТДСИ терапевтик стоматология факультети 101 Б гурух талабаси А.Рустамовнинг “Влияние интернета на психическое здоровье молодежы” (Илмий раҳбар: Сирожиддинова З.) мавзусидаги маърузаси учун III даражали диплом билан;
- Тошкент давлат фармацевтика институти талабаси М.Абдуназарованинг “The bright memory of the first president of the Republic of Uzbekistan ” (Илмий раҳбар: А.Абдуллаева.) мавзусидаги маърузаси учун III даражали диплом билан;
“Мавзунинг долзарблиги учун”, “Муаллифлик нуқтаи назари учун”, “Мавзуни намунали тақдимоти учун” номинациялари бўйича ТДСИ талабалари Азимов И. М., Хмельницкая М.Э., Артыкова Г. Н., Анваров И.К., Мизомов Л.С., Бекмуратова Г.Д., Сафоев М.Р., Хайтметов С., Асадова Г., Азимов И., Хожиахмедова Г., Вафаева С.С., ЎзДЖТУ талабалари Исмаилов И., Юсуфхўжаева Н. ва Аввалбоева Д., ТошФарМИ талабалари Бойжигитов О.К., Файзуллаева Ш., Жалилова У., Аюдумуродова Ш., Маърупов Ф., Ғаниев У., Хурсандов С., Абдиева Г., Абдуллаева А., ТошПТИ қошидаги 2-АЛ ўқувчиси Собитов Х.лар тақдирландилар.
Конференциянинг якуниди иштирокчилар ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди. Билдирилган фикрлар асосида конференция резолюцияси ишлаб чиқилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.


Психология тўгараги рахбари З.М.Сирожиддинова