Тошкент давлат стоматология институтининг ҚВЗ бўйича “Лидер” жамоаси саралаш баҳсларида энг яхши учинчи ўрин соҳибларидан бири сифатида 2017 йил 8 июнь куни ўтказиладиган чорак финал баҳсларида иштирок этади. Бунда жамоамизга ЎзДСМИнинг “Арт-стади”, СамДАҚИнинг “Архитектор”, НДПИнинг “Турон” ҳамда Термиз ДУнинг “Сурхон ёшлари” жамоалари рақиблик қилишади. Институт жамоасига чорак финалда ҳам муваффақиятли иштирокни тилаган ҳолда, уларни қўллаб-қувватлаш учун шу куни Туркистон саройига барча мухлисларимизни таклиф этамиз.