2017 йил 19 май куни Тошкент давлат стоматология институтининг катта мажлислар залида битирувчи талабалар билан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган турли банклар ва Савдо-саноат палатаси вакиллари учрашуви ташкил этилди.

Бугунги кунда институт битирувчиларидан 20 нафари ўзларининг шахсий бизнесларини йўлга қўйиш истагида эканликларини маълум қилган бўлиб, биринчи навбатда ушбу талаба-ёшларга, қолаверса, бошқа қизиқувчи битирувчиларга ҳам, ўз бизнес-лойиҳасига эга бўлган ёш тадбиркорлар учун ажратилаётган кредитлар, қонунчиликдаги имтиёзлар ва шу кабилар ҳақида тушунча берилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида” амалга оширишга оид давлат дастурининг 197 бандида белгиланган “Аҳоли бандлигини таминлаш мақсадида 10 минг нафар таълим муассасалари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит маблағлари ажратиш тўғриси”даги қарорига асосан ҳар бир мутахассис ўз тадбиркорлигини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқига эга. Таълим муассасалари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун аввал банкка ўз бизнез режасини тақдим этиши шарт бўлади. Олий таълим битирувчисига имтиёзли кредит мавжуд. Ҳар бир тадбиркорга 30 млн. сўмгача ажратилади. Лойиҳада яратилаётган ишчи ўрнмга қараб, банк фоиз ставкалари 6 фоизгача тушириб борилиши мумкин.

Ўз тадбиркорлигини бошлаётган ёшларга ушбу фаолият қийин бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ, савдо-саноат палатаси вакилларининг маълум қилишларича, улар бу борада тадбиркорларнинг яқин кўмакчисидирлар. Улар ҳар қандай масалада маслаҳат беришга, йўл-йўриқ кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар.