Маълумки, Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир. Шу ўринда қайд этиш жоизки, жорий йилда мамлакатимизда ёши улуғ инсонлар ҳурматини жойига қўйиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 1998 йилни мамлакатимизда “Оила йили” деб эълон қилинганлиги ҳам бизнинг давлатимизда оила давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолатдир.

Шу йилнинг ўзида 2 миллион 750 минг нафар отахон ва онахонларимизнинг нафақа миқдори изчил кўпайтирилгани бунга мисолдир. Ёки юртимизда татбиқ этилган 100 ёшга етган ва ундан ошган кексаларимизнинг пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама тўлаб бориш тизимини бошқа мамлакатларда учратиш қийин. Хусусан, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари барча нуроний, энг аввало, 100 ёшдан ошган отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга ҳар томонлама яқиндан кўмак бериш борасида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Кўплаб хонадонларга борар эканмиз, кексаларимизнинг чеҳрасида ўз турмушидан розилик, мамнунлик зоҳир бўлганидан қувонамиз.
Оила мустаҳкамлиги кўпроқ оилада оналарга боғлиқ деб ўйлайман. Менинг ҳозирги маърузам “Она ва қиз бола ўртасида мулоқот психологияси” деб номланади.Хақиқатан ҳам оила қиз бола ҳар қандай гапини сирини онасига айтади ва маслаҳатлашади. Қиз болани ёшлигидан ҳамма нарсага жумладан овқат пишириш уйларни азода тутиш, бир сўз билан айтганда, оилага тайёрлаб бориш кўпроқ онага боғлиқ бўлади. Ҳозирги вақтда қиз болалар спорт билан шуғулланишлари жуда муҳимдир. Қизлар қанчалик кўп спорт билан шуғулланса шунча соғлом бақувват бўлиб, ривожланади. Ҳозир уларга етарли даража шароит яратилган.Шуни ҳам айтиш керакки,қиз бола бошқалар билан мумоала қилаётган ширин сўз маданияли бўлишлари керак.

2017 йил 16 май куни институтда бўлиб ўтган “Халқаро оила куни”га бағишланган тадбирда шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Тадбир талаба-ёшларга қизиқарли бўлган, куй ва қўшиқлар, турли саҳна кўринишларига бой тарзда ташкил қилинди. Байрам тадбирида Республика “Оила” илмий-амалий маркази ходимлари, Тошкентдаги қатор олий таълим муассасаларидаги хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари ҳам иштирок этдилар ва ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.