Ўзбекистон Республикасида “Ёшларга оид давлат сиёсати”ни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ҳар йили республикамизда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ушбу танловда биринчи марта иштирок этаётган Тошкент давлат стоматология институтининг “Лидер” жамоаси ТТЕСИда ўтказилган саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар ва чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, ёшларимизнинг севимли санъаткори Жаҳонгир Позилжонов таъкидлаганидек, саралаш баҳсларида “Лидер” жамоаси дебютант жамоа учун жуда ҳам яхши иштирок этди”.  Институтимиз жамоасига келгуси босқичларда ҳам муваффақият тилаб қоламиз.