Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ибн Сино ўқишлари ”ни ташкиллаштириш тўғрисидаги 2014 йил 15 октябрдаги № 8-7-3/710-сонли хати асосида институтнинг 2014 йил 29 октябрдаги 20-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва амалга тадбиқ этилди. 

 

Ушбу буйруқ асосида институтнинг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ушбу режа асосида  қуйидаги ишлар амалга оширилди;

2014 йил 31 октябр куни “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий меъроси унинг замонавий цивилизациясидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йил 19 май куни Самарқанд шахрида ўтказилган халқаро анжуман очилиш маросимидаги нутқининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича маъруза ўтказилди

 3 ноябр куни “Буюк аллома Ибн Синонинг ҳаёти ва ижоди” хақида маъруза ташкиллаштирилди. Ушбу йиғилишга Ибн Сино жамоат фонди рахбари профессори Зокирхўжаев Шерзод Яхёевич ташриф буюрди.

4 ноябр куни Абу Али Ибн Сино асарларида ёшларнинг маънавий тарбияси хақида”ги маъруза ва давра сухбати ташкил этилди.

5 ноябр куни Ибн Сино жахон эътироф этган буюк қомусий олим мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

“Ибн Сино меъросининг замонавий тиббиётнинг ривожланишидаги аҳамияти” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди

6 ноябрь “Ибн Сино соғлом турмуш асосчиси” мавзусида стендлар намойиши ва ўқув сухбати ташкил этилди. Бунда институтнинг барча факультетлар деканлари ва талабалар кенг жалб этилди.

“Ибн Сино менинг тасаввуримда” мавзусида ёшлар бадиий кўргазмалари ташкил этилди.

“Ибн Сино буюк олим ва табиб” мавзусида давра сухбати ҳамда викторина ташкил этилди.

7 ноябр куни  “Халқ табобатини ривожлантиришда Ибн Синот асарларининг ахамияти” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.

 8 ноябр куниинститутнинг стоматология марказида “Ибн Сино меъросининг замонавий тиббиёт ривожидаги аҳамияти” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Ибн Сино ўқишлари хафталиги доирасида 1,2,3,4-курс талабалар ўртасида жисмоний тарбия фанидан мини футбол мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

Институт миқиёсида , барча факултетларда, маънавият бўлимларида,барча кафедраларда ўтказилган Ибн Сино ўқишлари тадбирларининг баённомалари қабул қилинди. Ушбу тадбирни ўтказишда институт профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ,шахар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Олий таълим Вазирлиги , Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Ибн Сино саломатлик маскани каби ташкилот вакиллари ўз маърузалари билан иштирок э\тдилар.

Ибн Сино меъросининг ўрганилиши ёшларимизнинг тарихни, адабиётимизни,санъатимизни қолаверса тиббиёт асосларини ўрганишимизга алохида замин бўлиб хизмат қилади.

Буюк алломамиз Ибн Синонинг меъросини бугунги кун ёшлари ўз аждодлари меъросини чуқур ўрганишлари ҳамда уларнинг илмий меъросидан фойдаланган ҳолда мамлактимиз илм-фанини ривожлантириш йўлида харакат қилишлари кераклигини билиб олдилар.

 

Ушбу хафталик борасида олиб борилган ишлар оммавий ахборот воситасида 2014 йил 4 ноябр куни пойтахт информацион дастурида ва 5 ноябр куни “Худуд” информацион дастури орқали жаимоатчиликка кенг ёритилди.