2017 йил 4-5 май кунлари Тошкентда ўтказилган стоматологларнинг I Халқаро илмий анжуманига жаҳоннинг 12 мамлакатидан 50 да ошиқ мутахассислар – олимлар, етакчи компаниялар раҳбарлари ва иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этдилар.

3 май куни институтнинг “Маънавият хонаси”да бўлиб ўтган йиғилишда ТДСИ раҳбарияти хорижлик меҳмонлар билан учрашув ўтказиб, келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар. Шунингдек, меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Ҳаракатлар стратегияси” ва унда белгилаб берилган асосий вазифалар, хусусан соғлиқни сақлаш тизимида етук мутахассисларни тайёрлашга доир мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, меъёрий ҳужжатларда белгилаб берилган, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаётган олий таълиммуассасалари, жумладан Тошкент давлат стоматология институти олдида турган вазифалар тўғрисида сўзлаб берилди.