2017 йил 2-3 май кунлари I Халқаро стоматологлар анжумани доирасида талаба-ёшлар илмий конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 200 дан ошиқ ўзбекистонлик, қозоғистонлик ва россиялик талаба-ёшлар, магистрантлар ва клиник ординаторлар ўзларининг маърузалари ва деворий маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, анжуман доирасида халқаро “Мегамастер” танлови ҳам ўтказилди. Германиянинг “Мегадента” компанияси ҳомийлиги остида 5 йилдан буён мунтазам ўтказилиб келинаётган танловда ёш стоматологлар тиш даволаш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.
Анжуман секцияларида энг яхши деб топилган маърузалар муаллифлари ҳамда Мегамастер танлови ғолиблари ТДСИ ва ҳомийлар томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.