2016/2017 ўқув йили битирувчилари диққатига!

Ҳурматли 2016/2017 ўқув йили битирувчилари, Сизларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси хамда ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати таклифига асосан 2017 йил 30-31 март ва 1-апрель кунлари соат 8-00 дан 17-00 гача ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги, Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош Бошқармаси, Яшнобод тумани “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази”лари ҳамкорлигида “Ёшлар ижодиёт” саройида бўлиб ўтадиган “Таълим ва карьера” кўргазмасига таклиф этамиз.


“Ёшлар ижодиёт” саройининг манзили: Мустақиллик кўчаси 2-уй, Мустақиллик метро бекати.