2016/2017 ўқув йили битирувчилари ва потенциал иш берувчи ташкилот раҳбарлари диққатига!


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги СҚ-124-III-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтини 2016/2017 ўқув йилида битираётган ёш мутахассисларни потенциал иш берувчи ташкилот вакиллари билан мавжуд бўлган бўш иш жойларига таклиф этиш бўйича “Давра суҳбати” ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир жорий йилнинг 24 феврал куни соат 13.00 да Ректорат биносининг 1-мажлислар залида ўтказилади.
Шу муносабат билан потенциал иш берувчи ташкилот вакилларини, битирувчиларни, мутахассислик кафедра мудирлари ва гуруҳ мураббийларини мазкур тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.

Маркетинг бўлими