АСОСИЙ ҚИСМ

I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низомнинг мақсади – вазирлик тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналар (бундан кейин муассаса) учун тартибли кийиниш меъёрларини белгилаш, шунингдек, деонтологик нуқтаи назардан соғлом маънавий, ижтимоий-психологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, касбга нисбатан ва ўзаро ҳурмат муносабатларини мустаҳкамлашдан иборат.

1.2.Ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисидаги қонуни”, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда Тиббиёт таълим муассасаларидаги “Одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3.Ушбу Низомнинг талаблари барча тиббиёт ходимлари, профессор-ўқитувчи, барча ходимлар (хона мудирлари, лаборантлар, котибалар, бўлим ходимлари) ҳамда  талабалар учун мажбурий ҳисобланади.

1.4. Низомда кўрсатилган “қоидалар” ташкилот ички меъёрий хужжатларига киритилиши шарт.

 

 II. Муассаса ходим ва талабаларининг муомиласи ва кийинишига  қўйиладиган ТАЛАБЛАР

2.1. Дунё миқёсида қабул қилинган хизмат протоколи қоидаларига мувофиқ жиддий, ишчан ва дидли, зиёли шахс қиёфасини шакллантириш мақсадида корпаратив кийиниш услуби талабларига амал қилинади.

2.2. Муассасада раҳбар ходимлари, педагог, шифокор (ёки бўлажак педагог, шифокор) касбига мос ҳолда кийинишлари талаб этилади. Тиббиёт ходими ўзини тутиши санъати ҳамда мулоқот маъданияти ва касбдошлар ўртасида ва беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват  кўрсатишлари шарт. Бунда ўқитувчи ва мураббийлар талабаларга ибрат намунасини кўрсатишлари шарт.

Жамоа  аъзоларининг тиббиёт таълими, даволаш профилактика муассасасига  одамлар диққатини тортадиган, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, шунингдек, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки эътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга зид кийимларда, ғайриоддий соч турмаклари, ортиқча бўянган, паст савияли “оммавий маданият” белгиларини ўзида намойиш этган ҳолда, спорт кийими ва пойабзалида келиши тақиқиланади.

2.3. Тиббиёт таълим ва даволаш профилактика муассасаларига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиш талаб этилади. Танага бодиард услубида турли суратлар чиздириш, татуаж ва пирсинглар тушириш одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳисобланади ҳамдамуассаса ёки ташкилот, институтга бу ҳолда келиш тақиқланади.

 

III. Муассаса  ходим ва талабаларнинг муомиласи кийиниш ҚОИДАЛАРИ

3.1. Тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ва таълим  олаётган аёл тиббиёт ходими ва талабаларга қўйилган талаб:

3.1.1. Ходим ўзини тутиши санъати ҳамда мулоқот маъданияти ва касбдошлар ўртасида, беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак.

3.1.2. Устки кийимнинг турлари – бичими ортиқча безаклардан ҳоли, классик шаклдаги, костюм, юбка, блузка ва кўйлаклардан иборат.

3.1.3. Костюм, юбка ва кўйлаклар қора кулранг, кўк ранглардаги сидирға ёки чизиқли классик матолардан, блузка эса оқ рангда бўлиши лозим. Юбканинг узунлиги тиззадан юқори бўлмаслиги керак.

3.1.4. Аксессуарлар (сумка, кўзойнак ва безаклар) ҳам корпаратив услубга мос ҳолда танланиши, ортиқча безаклардан ҳоли бўлиши, заргарлик тақинчоқлари (зирак, узук, мунчоқ ва бошқалар) кўзга яққол ташланмайдиган, нозик, нафис ва сипо шаклда дид билан тақилиши лозим.

3.1.5. Сочлар ораста йиғилган, ўрилган ёки турмакланган, ортиқча аксессуарлардан ҳоли бўлиши керак.

3.1.6. Оқ халат ва шунга монанд бош кийим тоза, текис, тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб) классик услубда, чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан ҳоли бўлиши лозим.

3.2. Тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган эркак тиббиёт ходими ва талабаларига қўйиладиган талаб:

3.2.1. Ходим ўзини тутиши санъати ҳамда мулоқот маданияти ва касбдошлар ўртасида, беморлар билан мулоқотда ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак.

3.2.2. Устки кийимниниг турлари – бичими классик шаклдаги костюм, шим, кўйлак ҳамда галстукдан иборат.

3.2.3. Костюм ва шимлар қора, кулранг, кўк ранглардаги сидирға ёки чизиқли матолардан, кўйлаклар эса очиқ рангларда  (оқ, кулранг, кўк) бўлиши лозим.

3.2.4. Галстукнинг кенглиги ўртача узунлиги камаргача бўлиб, ранги костюм ва кўйлакка мос танланиши керак.

3.2.5. Талаба йигитлар талабага мос, ручка қалам, китоб, дафтарлар солиб юриш мумкин бўлган, ранги устки кийимга ярашимли қора, кулранг, жигар рангдаги  сумка-протфеллар  тутишлри лозим.

3.2.6. Оқ халат ва шунга монанд бош кийим тоза, текис, тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда, чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан ҳоли бўлиши лозим.

 

IV. Муассаса ходим ва талабаларнинг кийинишида ман қилинадиган ҳолатлар

4.1. Аёл ходима ва талаба қизлар учун:

4.1.1. Узунлиги тиззадан калта бўлган, шаффоф ва ялтироқ матолардан тикилган, бичими тор, баданга ёпишиб турадиган, кўкрак, қорин, елка қисми очиқ блузка ва кўйлаклар кийиш;

4.1.2. Безак сифатида маънавий-ахлоқий тарбияга мос келмайдиган ёзувлар, турли реклама маълумотлари, давлат рамзлари, зўравонлик, фахш элементларини тарғиб қилувчи расмлар ва ёзувлар акс этган, русум сифатида “йиртилган”, “титилган” ва жинси матосидан тикилган  кийимларда юриш;

4.1.3. Муассаса ҳудудида спорт кийимлари, калта шим ва крассовкаларда юриш (жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан сўнг талабалар турар жойи биноси, спорт майдончалари ва ҳашарлардан ташқари);

4.1.4. Хижоб ва бошқа диний кийим бошларда юриш;

4.1.5. Ўқув анжомларни рўзғор, бозор-ўчар учун мўлжалланган пакет-халталарда олиб юриш;

4.1.6. Қулоқ ва бармоқлардан ташқари  тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юриш;

4.1.7. Оқ халат ва кийимларда турли хил чет эл ва бошқа фирма ёрлиқлари бўлиши тақиқланади.

4.2. Эркак ходим ва талаба йигитлар учун:

4.2.1. Бичими тор, ялтироқ, баданга ёпишиб турадиган ҳамда маънавий-ахлоқий тарбияга мос келмайдиган ёзувлар, турли реклама маълумотлари, давлат рамзлари, зўравонлик, фахш элементларини тарғиб қилувчи расмлар ва ёзувлар акс этган, русум сифтида “йиртилган”, “титилган” ва жинси матосидан тикилган кийимларда юриш;

4.2.2. Муассаса ҳудудида спорт кийимлари, калта шим ва крассовкаларда юриш (жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан сўнг талабалар турар жойи биноси, спорт мажмуаси ва хашарлардан ташқари);

4.2.3. Ўқув анжомларни рўзғор, бозор-ўчар учун мўлжалланган пакет-ҳалталарда олиб юриш;

4.2.4. Соч-соқолларни ўстириб юриш;

4.2.5. Бўйин тақинчоқлари ёки турли металл буюмларини тақиш ёки осиб юриш;

4.2.6. Оқ халат ва кийимларда турли хил чет эл ва бошқа фирма ёрлиқлари бўлиши тақиқланади.

 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

ТДСИ ректори ________Н.Л.Хабилов

29 октябрь 2014 йил

 

Тошкент давлат стоматология институти ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари 

 

I. Умумий қоидалар

 

1.1. Ушбу Тошкент давлат стоматология институти ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2016 йил 9 мартдаги 100-сонли, 16 мартдаги 114-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 5 мартдаги 116-сонли буйруқлари асосида ишлаб чиқилган.  

1.2. Одоб-ахлоқ қоидалари  эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар институт ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

1.3. Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, институт ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

1.4. Институтга ишга кираётган шахслар Одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништириладилар.

1.5. Институт ходимлари қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш институт ходимининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

 

II. Институт ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари

 

   2.1. Институт ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:

- қонунийлик;

- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устиворлиги;

- Ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

- давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

- адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

- манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;

2.2. Институт ходимлари қуйидагиларга мажбур:

- хизмат вазифаларини бажаришда лавозим йўриқномалари ва талабларига қатъий риоя этиш;

- ўз хизмат вазифасини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

- юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;

- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

- ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

- ўз хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган ҳатти-ҳаракатларга барҳам бериш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш,  ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

- ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

- Ўзбекистон Республикаси  ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;

- ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек, ўз обрўсига ёки институт нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;

- хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг  мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар фаолиятига ноқонуний  таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;

- институтда хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.

2.3. Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек, шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар  институт ходимларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.

2.4. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда  тутилмаган бўлса, институт ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.

2.5. Институт ходимлари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига  фаол  кўмаклашиши шарт.

Институт ходимлари ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор-бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча ҳолатлари тўғрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.

Институт раҳбарлари ходимлар қонунчиликнинг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, ҳудди шунингдек, бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.

2.6. Институт ходимлари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Раҳбар:

2.7. Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, институт ёхуд унинг таркибий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм  кўринишларининг, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиш лозим.

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш;

Коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш;

Ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

2.8. Институт ходимлари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва хамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Институт ходимлари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари шаклига боғлиқ ҳолда  институт ходимларининг ташқи кўриниши умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.

2.9. Институт ходимлари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

 

III. Манфаатлар тўқнашуви

 

3.1. Институт ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.

Манфаатлар тўқнашуви институт ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳолисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.

Институт ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек, улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида  бўладиган  бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.

Манфаатлар юзага келган тақдирда институт ходимлари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.

Манфаатлар тўқнашуви  мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

3.2. Институт ходимлари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга  оширмаслиги керак.

Институт ходимлари ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.

 

IV.Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

 

4.1. Институт ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши интизомий  жазо қўллаш учун асос бўлиши мумкин.

4.2. Институт ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар заҳирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

4.3. Ушбу Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Одоб-ахлоқ комиссияси институт ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади ва ректор томонидан тасдиқланади.

Ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши аниқланганда, Одоб-ахлоқ комиссияси бу ҳақда ректорга ходимни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритади.

Ходим Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан унинг қоида бузилиши (ёки бузилмаслиги) масаласини кўриш жараёнида и штирок этиш ҳуқуқига эга.

 


 

QABUL 2017-2018 O'QUV YILI MA'LUMOTLARI

 

 

“Стоматология” журналига обуна бўлишларигизни сураймиз