Стоматология соҳасидаги юқори малакали тиббиёт кадрларини халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш ТДСИнинг асосий бош мақсади (миссияси) ҳисобланади.

Тошкент давлат стоматология институти фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • замонавий талабларга мос келадиган ва ҳозирги замон стоматологиясининг илғор технологияларини эгаллаган стоматология соҳасининг юқори малакали тиббиёт кадрлари ва илмий мутахассисларини тайёрлаш;
  • стоматология, юз-жағ жарроҳлиги соҳаси ва бошқа йўналишларда, жумладан, биотехнологиялар, ҳужайра ва регенератив тиббиёт соҳаларидаги илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш;
  • институт клиникалари ва унинг филиалларида аҳолига стоматология соҳасида юқори малакали даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатган ҳолда стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволашнинг илғор усулларини татбиқ этиш;
  • республиканинг олий тиббиёт таълими тизимида стоматология соҳаси бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий таълим технологиялари асосида ахборот ва мультимедия ускуналаридан фойдаланган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш;
  • стоматология соҳасидаги тиббиёт мутахассислари ва ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил этиш.

 


 

QABUL 2017-2018 O'QUV YILI MA'LUMOTLARI

 

 

“Стоматология” журналига обуна бўлишларигизни сураймиз

Uz Simbols

Ishonch telefoni:

(8-371) 2309273

Dush-Juma: 9.00-17.00

Shanba: 9.00-13.00

email: nazorat@tsdi.uz