Отмена Загрузки

СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ТАРИХИ


Ўзбекистон Республикасида стоматология факультети Тошкент тиббиёт институти қошида 1931 йилда ташкил этилган. 1935 йилда эса қайта ташкил этилиб, уни институтнинг даволаш факультетига курс сифатида киритилган. Лекин давр тақозаси билан стоматология факультети 3 август 1954 йилда алоҳида факультет сифатида қайта тикланди.

Стоматология факультетининг очилишида фаол жонбозлик кўрсатганлар ичида Республика Соғлиқни Сақлаш Вазири, доцент Р.С.Сагатов ва ўша вақтда институт ректори, доцент А.Г.Гуламовларнинг хизмати жуда катта бўлган. Шу билан бирга стоматология факультетини очилишида республикада хизмат кўрсатган врач, доцент М.В.Парадоксов ўзининг катта хизматлари билан иштирок этган. Шу йили стоматология факультетига 113 нафар талаба қабул қилинган.




А.Г.Гуламов



М.В.Парадоксов


Бу даврда стоматология факультети деканлари бўлиб ишлаганлар:

А.X.Ходжаев (1954-1955 йй.), В.М.Парадоксов (1956-1960 йй.), А.Г.Бусыгин (1960-1962 йй.), Г.Т.Сухарев (1962-1963 йй.), Р.М.Нурмуҳамедов (1963-1964 йй.), Л.Е.Фролова (1964 г.), В.А.Епишев (1964-1967), М.А.Ашрапова (1966-1967 йй.), Р.М.Нурмуҳамедов (1967-1968 йй.), Н.К.Ахмедов (1969-1972 йй.), Р.И.Худайбердиев (1972-1974 йй.), К.Н.Наджимутдинов (1974-1979 йй.), Епишев (1980-1987 йй.), С.А.Зуфаров (1987-1988 йй.), Ф.Н.Баходиров (1988-1991 йй.), Э.У.Махкамов (1991-1993 йй.), М.И.Азимов (1993-1997 йй.), А.С.Юлдашханова (1997-2006 йй.), М.З.Дусмуҳамедов (2006-2010 йй.); Н.Л.Хабилов (2011-2014 йй).

Стоматология факультетида турли йилларда декан муовинлари бўлиб ишлаганлар: У.М. Мирахмедов, В.А. Епишев, В.3. Магзумов, Т.X. Сафаров, Э.У. Махкамов, Ф.Д. Джуманиязов, А. А. Самединов, С.И. Ибадов, А.А. Зуфаров, К.А. Адилов, М.М. Абидов, М.В. Бекметов, Ф.К. Ирисмуҳамедов, Р.Н. Нигматов, Т.А. Богородицкая, С.С. Агзамходжаев, А.А. Жилонов, С.М. Муртазаев, Х.П.Камилов, Ш.Ю. Абдуллаев, О.Т.Юлдашев, М.3. Дустмуҳамедов, С.С. Муртазаев ва бошқалар.

ХХ асрнинг охирларига бориб стоматология факультетида 28 та тиббиёт фанлари доктори, профессорлар, 120 дан ортиқ фан номзодлари, доцентлар, 80 яқин ассистент ўқитувчилар хизмат қилганлар. Илмий салоҳият 60%ни ташкил қилган.

Бу даврларда факультетнинг 5 та курсида 1783 та талаба билим олган. Машғулотлар ихтисослашган кафедраларнинг даволаш базаларида ўтилган. Бу базалар Тошкент шаҳридаги энг яхши, обрўли стоматологик поликлиникалари ва илмий-текшириш стоматология марказларида фаолият олиб борган.

Мустақиллик даврига келиб, стоматология факультети кўплаб чет эл стоматологик марказлар ва ассоциациялар билан дўстлик алоқаларини ўрнатди. Булар қаторига: Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари, Турция, Больгария, Исроил, Германия, Грузия, Россий Федерацияси ва бошқалар. Айниқса Жанубий Корея мамлакатининг стоматологлар Ассоциацияси ва профессор-ўқитувчилари ҳамда олимлари билан узвий алоқалар жуда кенг доирада ўрнатилди. 1999 йилдан бошлаб бир неча йиллар давомида, Жанубий Корея стоматолог олимлари стоматология факультети талабалари ва ёш олимлари учун стоматологиянинг долзарб муаммолари бўйича семинарлар, маърузалар ташкил қилиб келганлар. 1996 йилдан энг яхши ва фаол талабалар кореялик етакчи олим, профессор, т.ф.д., Yan Yu Sik номига ташкил қилинган «Ян Ю Сик» стипендияси билан тақдирланиб келдилар. 1997 йилдан яна «Проктер энд Гембл» компаниясининг махсус стипендияси жорий этилди.

Стоматология соҳасида халқаро талаблар ва стандартлар даражасида юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида 2014 йил 22 июлда ЎзР биринчи Президенти И.А. Каримовнинг “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида” Қарори эълон қилиниб, унда “Тошкент тиббиёт академиясининг стоматология факультети негизида Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш, шунингдек республика ҳудудларида Тошкент давлат стоматология институтининг филиалларини Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари стоматология факультетлари, Тошкент педиатрия институтининг Нукус филиалининг стоматология факультети негизида ташкил этиш; Тошкент давлат стоматология институти ҳузурида Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий марказини ташкил этиш” вазифалари белгиланган (Тошкент ш., 2014 йил 22 июль, ПҚ-2215-сон).

2014-2015 ўқув йилида Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилиши муносабати билан институт қошида 3 та стоматология факультети иш юрита бошлади. Булар: жарроҳлик йўналишидаги стоматология факультети, даволаш йўналишидаги стоматология факультети ва болалар йўналишидаги стоматология факультети. Ҳар бир факультет таркибига 7 тадан кафедралар бириктирилди. Жами 21 та кафедрадан 11 таси ихтисослашган стоматология кафедралари асосида ташкил қилинди. Булар: госпитал терапевтик стоматология (каф. мудири, проф.Х.П.Камилов), пропедевтик (факультатив) терапевтик стоматология (каф. мудири, проф.О.Е.Бекжанова), юз-жағ жарроҳлиги (каф. мудири, проф.А.А.Жилонов), травматология ва имплантология (каф. мудири, доц.Ш.Ш.Кудратов), жарроҳлик стоматология (каф. мудири, проф.Ш.Ю.Абдуллаев), госпиталь ортопедик стоматология (каф. мудири, проф.Н.Л.Хабилов), факультатив ортопедик стоматология (каф. мудири, доц.А.Н.Акбаров), ортодонтия ва тишларни протезлаш (каф. мудири, проф.Р.Н.Нигматов), болалар юз-жағ жарроҳлиги (каф. мудири, проф.Р.А.Амануллаев), болалар профилактик стоматологияси (каф. мудири, доц.Ш.Б.Даминова) ва болалар терапевтик стоматологияси (каф. мудири, доц.С.С.Муртазаев).

Стоматология институти жамоаси энг устувор масала сифатида ташкилий, ўқув, илмий, ўқув услубий ва даволаш ишларини жадаллаштиришни олдига мақсад қилиб қўйган. Улар ўзлари эришаётган ютуқларни тезлик билан соғлиқни сақлаш амалиётига киритишни, сифатли стоматолог-шифокорларни тайёрлашни, талабаларнинг жамоатчиликдаги ролини оширишни ва олий ўқув мактабининг олдига қўйган вазифаларни бажаришни энг асосий масала деб ҳисоблайди.

Стоматология факультети ташкил этилгандан кейин (1954) Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида бош стоматолог лавозими таъсис этилди. Ушбу лавозимда қуйидаги устоз-стоматологлар иш олиб бордилар: Пародоксов М.В.(1959 – 1965); Фролова Л.Е. (1966 – 1970); Мазалова Н.Н. (1970 – 1973); Епишев В.А. (1973 – 1977); Зуфаров С.А. (1978 – 1984); Юсупов С.Х. (1985 – 1991); Зуфаров А.А. (1992 – 2000); Агзамходжаев С.С. (2001 – 2010); Гаффаров С.А. (2010 – 2011); Максумов С.Н. (2011 – 2015); Хасанов А.И. (2015 – 2016) ва Ризаев Ж.А. (2017 йилдан ҳозирги кунга қадар).

Шу даврларда Ўзбекистон республикасининг стоматологлар уюшмасига раҳбар (раис) бўлиб ишлаганлар: Пародоксов М.В. (1959 – 1963); Фролова Л.Е. (1963 – 1968); Мирякубов М.М. (1969 – 1975); Худояров И.А. (1975 – 1984); Бекметов М.В. (1985 – 1986); Епишев В.А. (1986 – 1992).

1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг стоматологлар уюшмаси Ўзбекистон стоматологлар Ассоциации номи билан юритилди. Шуни алоҳида урғу билан айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон стоматологлар Ассоциациясини Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари орасида биринчи бўлиб С.А.Зуфаров ташаббуси билан ташкил этилди. Ушбу ассоциация Президентлари бўлиб ишлаганлар: Зуфаров С.А. (1993 – 2000); Нигматов Р.Н. (2000 -2015) ва Хасанов А.И. (2015 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар).


СТОМАТОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИГА ҚАРАШЛИ СТОМАТОЛОГИЯ

КАФЕДРАЛАРИ

1. Жарроҳлик стоматология кафедраси:

СитковскийП.П.-1924 – 1931

ПародоксовМ.В.-1931 – 1943

ФроловаЛ.Е.-1956 – 1963

МазаловаН.Н.-1966 – 1974

Пропедевтик жарроҳлик стоматология кафедраси:

МазаловаН.Н.-1974 – 1977

Госпитал жарроҳлик стоматология кафедраси:

ИоаннидисГ.П.-1974- 1977

Жарроҳлик стоматология кафедраси:

МазаловаН.Н.-1977 – 1985

МахкамовЭ.У.-1986 – 1987

Жарроҳлик стоматология кафедраси № 1:

МахкамовЭ.У.-1987 – 1996

Жарроҳлик стоматология кафедраси № 2:

АзимовМ.И.-1987 – 1994

СаидкаримоваУ.А.-1994 -1996

Катталар жарроҳлик стоматология кафедраси:

МахкамовЭ.У.-1996 -2000

АзимовМ.И.-2000 – 2002

АбдуллаевШ.Ю.-2002- 2006

Жилонов А.А.-2006 - 2014

2. Терапевтик стоматология кафедраси:

БусыгинА.Т.-1956 – 1957

БусыгинаМ.В.-1957 – 1966

ЕпишевВ.А.-1966 – 1974

Пропедевтик терапевтик стоматология кафедраси:

ЕпишевВ.А.-1974 – 1977

Госпитал терапевтик стоматология кафедраси:

СафаровТ.Х.-1974 – 1977

Терапевтик стоматология кафедраси:

ЕпишевВ.А.-1977 – 1987

Терапевтик стоматология кафедраси № 1:

ЕпишевВ.А.-1987 – 1996

Терапевтик стоматология кафедраси № 2:

БекташевС.И.-1987 – 1988

МамедоваФ.М.-1988 -1996

5 курс учун Терапевтик стоматология кафедраси:

ЗуфаровА.А-1996 – 2002

ЖуматовУ.Ж.-2002- 2007

Терапевтик стоматология кафедраси:

СафаровТ.Х.-1996 – 2007

Камилов Х.П.-2007 йилдан

3. Ортопедик стоматология кафедраси:

БусыгинА.Т.-1956 – 1966

МирякубовМ.М.-1966 – 1974

Пропедевтикортопедик стоматология кафедраси:

МирякубовМ.М.-1974 – 1977

Госпитал Ортопедик стоматология кафедраси:

ЗуфаровС.А.-1974 – 1977

Ортопедик стоматология кафедраси:

ЗуфаровС.А.-1977 – 1987

Ортопедик стоматология кафедраси № 1:

ЗуфаровС.А.-1987 – 1996

Ортопедик стоматология кафедраси №2:

БекметовМ.В.-1987 – 1996

Ортопедик стоматологиява ортодонтия кафедраси:

ЗуфаровС.А.-1996 – 2002

ИрсалиевХ.И.-2002 – 2011

Хабилов Н.Л.-2011 - 2014

Ортодонтия кафедраси:

Абдуазимов А.Д.-1992 – 1994

Нигматов Р.Н.-2014 йилдан

Умумий врач стоматолог кафедраси:

БекметовМ.В.-1996 – 1999

5 курс учун Ортопедик стоматология кафедраси:

БекметовМ.В.-1999 – 2011

4. Болалар стоматологияси кафедраси:

МахкамовЭ.У.-1976 – 1977

ИоаннидисГ.П.-1977 – 1984

МахкамовЭ.У.-1985 – 1986

СафаровТ.Х.-1986 -1993

Болалар терапевтик стоматологияси кафедраси:

ЮлдашхановаА.С.-1996- 2006

Муртазаев С.С.-2014 йилдан

Болалар жарроҳлик стоматология кафедраси:

АзимовМ.И.-2002 - 2011

ДусмуҳамедовМ.З.-2011 – 2015

Амануллаев Р.А.-2014йилдан


ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Терапевтик стоматология кафедраси 1956 йилда ташкил этилган. Терапевтик стоматология кафедрасини Москвадан (Бусыгина М.В., Херсонская Ф.И., Лунёва М.Г.), Киевдан (Епишев В.А., Епишева Л.Р.), Воронеждан (Гончарова Е.И.), Ленинграддан (Шилов В.И.) бир қатор мутахассислар ташкил этишган.


Улар биринчилардан эдилар


Чапдан ўнгга – ассистентлар: М.Г. Лунёва (Москва), В.А.Епишев(Киев), Ф.И.Херсонская (Москва), В.И.Шилов (Ленинград)


Ўтган вақт мобайнида терапевтик стоматология кафедраси мудири лавозимида қуйидагилар фаолият юритишган:

Профессор Бусыгина Маргарита Валерьяновна (1957 йилдан 1966 йилгача);

Профессор Епишев Владимир Александрович (1967 йилдан 19991 йилгача);

Профессор Зуфаров Алимжан Арипджанович (1991 йилдан 1992 йилгача);

Профессор Сафаров Тошпулат Ҳамдамович (1992 йилдан 2006 йилгача);

Профессор Камилов Хайдар Пазилович (2006 йилдан ҳозирги вақтгача).


1987 йилда терапевтик стоматология кафедрасидан 2-Терапевтик стоматология кафедраси ажралиб чиқди, кейинчалик у 1999 йилда “5-курс талабалари учун Терапевтик стоматология кафедраси” номини олди.

1987 йилнинг июнь ойидан то 1988 йилнинг январь ойигача кафедра мудири вазифасини доцент С.И.Бекташев бажариб келди.

1988 йилнинг январь ойидан то 1997 йилга қадар ушбу кафедрани профессор Ф.М.Мамедова бошқарди.

1997 йилда ушбу кафедра терапевтик стоматология курси деб эълон қилинди ва 1999 йилда яна қайта “5-курс талабалари учун Терапевтик стоматология кафедраси” номини олди. Бу даврда кафедрани яна доцент С.И.Бекташев бошқарди.

Терапевтик стоматология кафедрасининг профессорлари бўлиб ишлаганлар: Бусыгина Маргарита Валериановна; Епишев Владимир Александрович; Сафаров Ташпулат Ҳамдамович; Мамедова Флоренция Магруповна; Жуматов Уразмат Жуматович; Камилов Хайдар Пазилович; Бекжанова Ольга Есеновна.

Терапевтик стоматология кафедрасининг доцентлари бўлиб ишлаганлар: Гончарова Елена Ивановна; Бекташев Сейран Ибрагимович; Юнусов Юлдаш Ходжимуратович; Файзуллаев Тухтамурат Нуриллаевич; ТурабовАбдували Турабович; Юркова Светлана Петровна; Назарова ДиляКамаловна; Зуфаров Алимджан Арипджанович; Абдуллаев Гаджи Курбанович; Саидакбарова Халида Икрамовна; Григорьян Ирина Сергеевна; Ибрагимова Малика Худойбергановна; Мирахмедова Дильбар Усмановна; Мубаракова Нозима Акиловна; Хасанова Лола Эмильевна; Ризаев Жасур Алимджанович; Рустамова ДильдораАбдумаликовна; Мелькумян Тимур Владимирович; Шукурова Умида Абдурасуловна; Юсупалиходжаева Саодат Ҳамидуллаевна.

Терапевтик стоматология кафедрасининг ассистентлари бўлиб ишлаганлар: Херсонская Фрума Израйловна; Лунева Маргарита Григорьевна; Попова Любовь Николаевна; Петербург Тамара Владимировна; Алпаева Любовь Сидоровна; Черненко Тамара Федоровна; Юнусова Икбол Фазилджановна; Гиясов Искандер Гиясович; Волк Лилия Леонидовна; Шувалова Таисия Михайловна; Арушанова Лариса Михайловна; Абдулахатова Холида Абдулхаковна; Хафизова Софья Фаридовна; Лукина Галина Ильҳамовна; Аллахвердова Светлана Яковлевна; Бутова Наталья Николаевна; Саидова Клара Юлдашевна; Расулова Любовь Ахатовна; Алимбаева Вильдана Равкатовна; Юнусходжаева Гульнора Юлдашевна; Джамалов Фарход; Холматов Мурод; Дадамова Анжела Даниловна; Ташходжаева Марфуа Рихсиевна Таджибаева Гульсина Султановна; Мурадов Маҳамаджон; Чередниченко Светлана Николаевна; Рахима Базарбаевна; СадриддиноваЭлеонора Рафиковна; Камолов Гулям; Мишарова Наталья Николаевна; Шаюнусова Нигора Матсапаевна; Адилова Шоира Талатовна; Акбарова Юлдуз; Маруфиди Егана Видадиевна; Муслимова Мухаббат Ибрагимовна; Юсупалиходжаева Саодат Ҳамидуллаевна;Шукурова Умида Абдурасуловна; Давлетов Ойбек; Азимов Бахром Абидович; Наврузова Феруза Рахимовна; Абдуюсупова Камола Мирвалиевна; Толипов Ахмаджон Мужаммаджонович; Кодирова Шахноза Эркиновна; Эшонходжаева Нигина; Мирзабаева Индира; Суюнова Муниса; Шакирова Фатима; Костина Ксения Константиновна; Даминова Наргиза Равшановна; Алимова Доно Мирвалиевна; Кадирбаева Алия Арыстановна; Каххарова Дилоро Жамолиддиновна; Тахирова Камолахон Аброровна; Курбанова Зиёда Фуркатовна.; Абдуллаев Дилмурод Шарифович; Ахрорходжаев Нодирхон Шахобиддин ўғли.


1966 йил

1967 йил

1967 йил

Кафедрада илмий изланишлар “Тиш қаттиқ тўқимаси, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини ташҳислаш, даволаш ва профилактика усулларини ишлаб чиқариш ва татбиқ этиш” мавзусида кенг кўламда йўлга қўйилган.

Кафедрада магистратура йўналишини 2005-2014 йилларда профессор Бекжанова Ольга Есеновна бошқарган.

Профессор Епишев Владимир Александрович бошчилигида 19 та илмий иш диссертацияси ҳимоя қилинган.

Профессор Сафаров Тошпулат Ҳамдамович бошчилигида 3 та илмий иш диссертацияси ҳимоя қилинган.

Профессор Камилов Хайдар Пазилович бошчилигида 16 та илмий иш диссертацияси ҳимоя қилинган.

Профессор Бекжанова Ольга Есеновна бошчилигида 4 та илмий иш диссертацияси ҳимоя қилинган.


1992 йилдан 2006 йилгача Терапевтик стоматология кафедрасини проф.Т.Х.Сафаров (1936-2011) бошқарди. Улар 1959 йилда Тошкент тиббиёт институтининг стоматология факультетини битириб, 1967 йилда номзодлик диссертациясини, 1987 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлаган. 1972-1974 йй стоматология факультетининг декан муовини, 1986-1992 йй болалар стоматологияси кафедраси мудири бўлиб ишлаган. У 200 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 3 та номзодлик диссертацияси тайёрланган.

2005-2006 ўқув йилида (25 киши):профессорлар- Т.Х.Сафаров (каф. мудири), В.А. Епишев, Х.П. Камилов,У.Ж. Жуматов, доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, Н.А. Мубаракова, Д. Мирахмедова, О.Е. Бекжанова, ассистентлар - Л.Э.Хасанова, Н.М. Шаюнусова, Ш.Т. Адилова, Т.В. Мелькумян, Е.В. Маруфиди, Ж.А. Ризаев, Д.А. Рустамова, С.Х. Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, М.Р. Ташходжаева, М.И. Муслимова, Н.Н. Мишарова, А.М. Толипов, К.М. Абдуюсупова, О. Давлетов, Ф.Р. Наврузова.

2006-2007 ўқув йилида кафедра таркиби 26 кишидан иборат бўлган. Профессорлар - Х.П. Камилов (каф. мудири), В.А. Епишев, Т.Х.Сафаров, У.Ж. Жуматов, доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, Н.А. Мубаракова, О.Е. Бекжанова, Л.Э.Хасанова, Ж.А. Ризаев, ассистентлар- Н.М. Шаюнусова, Ш.Т. Адилова, Т.В. Мелькумян, Д.А. Рустамова, С.Х. Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, М.Р. Ташходжаева, М.И. Муслимова, Н.Н. Мишарова, А.М. Толипов, Б.А. Азимов, Ш.Э. Кадирова, У.А. Шукурова, К.М. Абдуюсупова, Н.Р. Даминова,О. Давлетов.

2006-2007 ўқув йилида (26 киши): профессорлар- Х.П. Камилов (каф. мудири), Т.Х. Сафаров, У.Ж. Жуматов, доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, О.Е. Бекжанова, Л.Э.Хасанова, Ж.А. Ризаев, ассистентлар Т.В. Мелькумян, Д.А. Рустамова, С.Х. Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, М.Р. Ташходжаева, М.И. Муслимова, Н.Н. Мишарова, А.М. Толипов, Б.А.Азимов, Ш.Э. Кадирова, У.А. Шукурова, К.М. Абдуюсупова, Н.Р. Даминова, О. Давлетов, Н. Эшонходжаева, И. Мирзабаева, М. Суюнова, Ф. Шакирова.

2006-2007 ўқув йилида (26 киши): профессор- Х.П. Камилов (каф. мудири), доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, О.Е. Бекжанова, Л.Э.Хасанова, Т.В. Мелькумян, Д.А. Рустамова, ассистентдар С.Х. Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, М.И. Муслимова, А.М. Толипов, Б.А.Азимов, Ш.Э. Кадирова, У.А. Шукурова, О. Давлетов, Н. Эшонходжаева,Ф. Шакирова.

2006-2007 ўқув йилида (17 киши): профессор-Х.П. Камилов (каф. мудири),доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, О.Е. Бекжанова, Л.Э.Хасанова, Т.В. Мелькумян, Д.А. Рустамова, ассистентлар -С.Х. Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, М.И. Муслимова, А.М. Толипов,Ш.Э. Кадирова, У.А. Шукурова, Н.Н. Мишарова, Ф.Р. Наврузова, Ф. Шакирова, К.К. Костина.

2006-2007 ўқув йилида (15 киши): профессорлар- Х.П. Камилов (каф. мудири),О.Е. Бекжанова, доцентлар-М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, Л.Э.Хасанова, Т.В. Мелькумян, ассистентлар -С.Х. Юсупалиходжаева, У.А. Шукурова, А.Д.Дадамова, М.И. Муслимова, А.М. Толипов,Ш.Э. Кадирова, Ф.Р. Наврузова, Ф. Шакирова, Н.Р. Даминова.

2006-2007 ўқув йилида (14 киши): профессорлар-Х.П. Камилов (каф. мудири),О.Е. Бекжанова, доцентлар - М.Х. Ибрагимова, С.И. Бекташев, Л.Э.Хасанова, Т.В. Мелькумян, ассистентлар - С.Х. Юсупалиходжаева, У.А. Шукурова, А.Д.Дадамова, К.М. Абдуюсупова, А.М. Толипов,Ш.Э. Кадирова, Ф.Р. Наврузова, Н.Р. Даминова.

2012-2013 ўқув йилида кафедрада 13 ходим фаолият олиб борди:

Профессорлар - Х.П.Камилов, О.Е.Бекжанова, доцентлар: М.Х.Ибрагимова, Л.Э.Хасанова, Т.В.Мелькумян, УА.Шукурова, ассистентлар: С.Х.Юсупалиходжаева, А.Д.Дадамова, А.М.Толипов, Ш.Э.Қодирова, Ф.Р.Наврузова, Н.Р.Даминова, Д.М.Алимова, катта лоборант Б.У.Қурбонов.

2014-2015 ўқув йилида Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилиши муносабати билан терапевтик стоматология кафедраси 2 кафедрага бўлинди: факультет (1-4 курс талабалари учун) ва госпитал (5 курс талабалари учун).


ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ 5-чи КУРС УЧУН


1987 йилда терапевтик стоматология кафедраси таркибидан 2-сонли Терапевтик стоматология кафедраси ажралиб чиқиб, унинг асосида 1999 йилда “5-чи курс учун терапевтик стоматологияси кафедраси” ташкил этилди.

1987 йил июн ойидан 1988 йил январ ойига қадар кафедра мудири вазифасини доцент С.И.Бекташев бажарган.

1988 йил январидан 1997 йилга қадар кафедрани т.ф.д., проф., хизмат кўрсатган иҳтирочи, “Соғлиқни сақлаш аълочиси” Флора Мамедовна Мамедова (1940 й.т.) бошқарган. Профессор 1960 йил ТошДТИ ни тугатган,номзодлик диссертациясини- 1965йил, докторлик диссертациясини- 1982 й. ҳимоя қилган. Профессор Ф.М.Мамедова 1 нафар фан доктори ва 10 нафар фан номзодларини тайёрлаган, 150 илмий ишлар, жумладан касалликлар атласлари: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, тиш илдизининг микроанатомияси, 3 нафар рецептлар маълумотномаси, 10 та ихтиролар муаллифидир.

Ушбу даврда кафедрада Т.Н.Файзуллаев, А.Т.Турабов, И.Г.Гиясов, Л.Н.Попова, И.С.Григорьян, Х.А.Абдулахатова, К.Ю.Саидова, М.Г.Лунева, С.Ф.Хафизова, Д.К.Назарова, О.Е.Бекжанова, Ю.А.Акбарова, III.И.Ибрагимова Д.У.Мирахмедова, Н.А.Мубораковалар фаолият олиб борган.

1997 йил кафедра номи терапевтик стоматология курсига ўзгартирилиб, умумий амалиёт стоматологини тайёрлаш кафедраси таркибига бириктирилди. 1999 йил кафедра 5-чи курс талабаларининг терапевтик стоматология кафедраси” бўлиб қайтадан тикланди.

1997 ‒1999 йилларда курсни, кейин эса кафедранит.ф.н. доц. Сейран Ибрагимович Бекташев (1936-2012.) бошқарди. 1965 йил ТошДТИ ни битирган, номзодлик диссертациясини - 1972 й. ҳимоя қилган.

Доц. С.И.Бекташев

1999 йил сентябрь ойидан кафедрани т.ф.н. доц. Алимджан Арипджанович Зуфаров (1946-2002) - бошқарди. А.А.Зуфаров 1968 й. ТошДТИни тугатган, номзодлик диссертациясини 1973 й.

ҳимоя қилган. Стоматологиянинг долзарб масалаларига бағишланган 65 таилмий ишлар муаллифидир. А.А.Зуфаров 1991-1992 йй. терапевтик стоматология кафедраси мудири, 1992-1999 йй. – болалар терапевтик кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борган.

Мазкур даврда кафедрада проф. У.Д.Жуматов, доцентлар ‒ С.И.Бекташев, Н.А.Муборакова,

Доц. А.А.Зуфаров

Д.У.Мирахмедова, ассистентлар ‒ Л.Н.Попова, О.Е.Бекжанова, Ю.А.Акбарова, И.И.Мишарова, Ш.Т.Акиловалар фаолият олиб боришган.

Назарий машғулотларда талабалар кариес ва унинг асоратлари бўйича тиш касалликларининг, шунингдек пародонт ва шиллиқ қават касалликларининг даволаш усулларини ўрганишди. Амалий машғулотларда талабалар ўқитувчи маслаҳати остида беморларни қабул қилиб, кафедра мудири, доцент ва ассиситентлар консультацияларида қатнашишди.

Кафедра ходимлари мунтазам равишда Тошкент ва Республикамиз аҳолисига консультатив-диагностик ва даволаш орқали ёрдам кўрсатиб келган. Кафедрада аспирантлар ва клиник ординаторлар ўқитилган. МДҲ тиббиёт институтлари тегишли кафедралари билан илмий алоқалар ўрнатилган.

Кафедра ходимлари 150 дан ортиқ мақолалар, 30 та рационаллаштириш таклифлари, 3 нафар тиш пасталари, 28 услубий қўлланмалар, икки нафар маълумот хатлари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг атласи, иккита чоп этилган терапевтик стоматологиянинг рецептлар маълумотномаси муаллифи ҳисобланади. Кафедра ходимлари томонидан умумий амалиёт стоматологи тайёрлашнинг янги дастури, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари бўйича маърузалар матни, амалий дарсларга қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


ЖАРРОҲЛИК СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ


Юз-жағ жарроҳлиги ва жарроҳлик стоматология кафедрасининг асосчиси тиббиёт факультетининг биринчи декани профессор П.П. Ситковский ҳисобланади. 1924 й. профессор П.П.Ситковский юз-жағ жарроҳлиги кафедрасини ташкил қилиб, унда икки кишидан иборат штат: директор - профессор П.П. Ситковский ва ассистент - стоматолог К.Г. Митрофановалардан иборат бўлган.
Профессор Ситковский Петр Порфирьевич
(1883-1933)





1925 й. кафедра 10 та ўринли мустақил клиникага эга бўлиб, 1926 й. март ойида штатдан ташқари ассистент М.В.Парадоксов қабул қилинди. 1928 й. проф. П.П.Ситковский раҳбарлигида доцентлик курси ташкил этилди ҳамда М.В.Парадоксов ассистент сифатида фаолият олиб борди. 1929 й. курсга даволаш факультетининг битирувчиси Л.М.Обухова қабул қилинди.
1931 йили проф. П.П.Ситковский истеъфога чиққанидан сўнг курсни М.В. Парадоксов бошқарди. Курсга Л.М.Обухова аспирант, сўнгра ассистент сифатида қабул қилинди. 1932 й. ассистентлик лавозимига шифокор Ф.А. Стурейко қабул қилинди.

Профессор Пародоксов Михаил Владимирович
(1892-1987)

1939 й. кафедра учун собиқ эски шахар шифохонасида 50 ўринли клиника ажратилди, ҳамда ортопедия ва травматология ва суяк сили институтларида юз-жағ жарроҳлиги ва травматология бўлимлари очилди.

1941 й. октябрь ойида юз-жағ жарроҳлиги бўлими № 3668/69 эвакогоспитали қошида ташкил этилди ва Л.М. Обухова ушбу бўлимга хизмат сафарига юборилди. 1948 й. номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган Д.Ф.Предельский ушбу даврда кафедрага ассистент сифатида қабул қилинди ва М.В.Парадоксов касаллиги сабабли курс мудири вазифасини вақтинча бажариб борди. 1951 й. Л.М. Обухова номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1954 й. стоматология факультети очилгач, курснинг асосида жарроҳлик стоматология кафедраси ташкил этилди ва кафедра мудири этиб, стоматология факультети биринчи декани, т.ф.н. доц., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор Михаил Владимирович Парадоксов (1892-1987 й.) тайинланди.


1917 й. М.В. Парадоксов Варшава университетининг физика-математика факультетини, 1923 й. – ТДУ нинг тиббиёт факультетини тамомлаган, 1931 й. тиббиёт фанлар номзоди унвони ва доцентлик илмий даражаси берилди. М.В.Парадоксов 6 нафар фан номзодларини тайёрлаган, стоматологиянинг турли муаммолари бўйича 20 дан зиёд илмий ишлар муаллифидир. 1956-1960 йй. - стоматология факультети декани сифатида фаолият олиб борган. Ушбу даврда кафедрада С.У.Буриханова, Л.Е.Фролова, Г.П.Иоаннидис, К.С.Маликов, Л.Н.Королев, Л.А.Алиев, З.М.Нуритдинова фаолият олиб борган. 1959 й. кафедра янги бинога кўчирилиб, ушбу бинода 3 та бўлим очилди (хозирда бу ерда болалар бўлими жойлашган). Кафедрага янги ходимлар - стоматология факультетининг биринчи битирувчилари - И.А. Худояров ва Ф.У. Ишанходжаевалар қабул қилинди. Мазкур даврда номани даволаш бўйича (Л.Е.Фролова), безарар ўсмалар (Н.Н.Мазалова), устки жағнинг зарарли ўсмалари (Г.П.Иоаннидис), жағлар контрактуралари (С.У.Буриханова), жағ синишлари (Л.А.Алиев), танглайнинг туғма тирқичи (З.М. Нуритдинова) масалаларига бағинланган илмий ишлар олиб борилди.





Профессор Фролова Лариса Евгеньевна
( 1924-2002)
Клиника маълумотлари асосида Л.Е.Фролова томонидан илк докторлик диссертацияси ёқланди. 1963 йилдан 1966 йилгача кафедрани т.ф.д. проф. Лариса Евгеньевна Фролова бошқарди. 1947 йилда Москва тиббиёт стоматология институтини тугатган, номзодлик диссертациясини 1958 й., докторлик диссертациясини - 1962 й ҳимоя қилди. Юз-жағ соҳасининг турли зарарланишлари ва касалликлари масалаларига бағишланган тахминан 100 та илмий ишлар муаллифидир. 4 нафар фан номзодларини тайёрлаган. 1965-1966 йй. - стоматология факультети декани. 1968-1999 йй.
МСИТИ (Марказий стоматология илмий тадқиқот институти)да (Москва ш.) фаолият олиб борган. Ушбу даврда одонтоген яллиғланиш жараёнларнинг (Ф.У.Ишанходжаева), сўлак тош касаллигининг (И.А.Худояров), дефектларда юмшоқ тўқималар пластикаси (Б.В.Каспарова, А.А.Самединов) мавзуларида илмий изланишлар олиб борилди.
Профессор Мазалова Надежда Никитична (1921-2012)
1966-1985 йй. кафедрани т.ф.д. профессор Надежда Никитична Мазалова бошқарди. Профессор 1948 й. Москва тиббиёт стоматология институтини тугатган, номзодлик диссертациясини - 1960 й., докторлик диссертациясини - 1974 й. ҳимоя қилди. Жағларнинг безарар ўсмалар диагностикасига бағишланган 100 дан зиёд илмий ишлар муаллифидир.



Мазкур даврда кафедрада: Г.П.Иоаннидис, Ф.У.Ишанходжаева, С.У.Буриханова. Ф.Д.Джуманиязов, А.А.Самединов, Т.А.Богородицкая, Л.А.Алиев, Л.Н.Королев, З.М.Нуритдинова, В.В.Беленькая, Б.В.Каспарова, В.М.Марков, Э.Г.Бобылева, В.А.Еремин, И.А.Колотилова, Т.Г.Мажлумова, А.А.Семенихин, Л.Р.Епишева, М.Ю.Мирзамахмудов фаолият олиб бордилар.


Профессор Георгиос Петрос Иоаннидис (1923-1985)
Талабалар сони ортиб боргач 1974 й. иккинчи кафедра ташкил этилиб, уни т.ф.д. профессор, Грециядаги немис оккупантларига қаршилик кўрсатиш иштирокчиси Гергиос Петрос Иоаннидис (1923-1985) бошқарди. Профессор 1954 йил ТошДТИ ‒ ни битирган, номзодлик диссертациясини 1962 йил, докторлик диссертациясини - 1970 йил ҳимоя қилган. 1 нафар фан номзодини тайёрлаган ва тахминан 100 га яқин илмий ишлар муаллифидир.

Кафедрада Э.У.Махкамов, А.Т.Абдухакимов, Т.М.Обухова, Р.К.Якубов, Д.А.Минисаевлар фаолият юритишган.

1976 йил. 1- ва 2-сонли жарроҳлик стоматология кафедраларидан болалар стоматологияси кафедраси ажралиб чиқиб, унга доцент Э.У.Махкамов раҳбарлик қилди. 1977 йил стоматологик кафедралар қайта ташкиллаштирилди. Профессор Г.П.Иоаннидис болалар стоматологияси кафедрасини, профессор Н.Н.Мазалова эса жарроҳлик стоматологияси кафедрасини бошқарди.

1986 йил иккита жарроҳлик стоматология кафедралари ташкил этилди. Биринчисини профессор Э.У.Махкамов, иккинчисини – доцент М.И.Азимов бошқарди. 1992 йилда болалар жарроҳлик стоматологияси кафедраси ташкил қилинди. Профессор М.И.Азимов ушбу кафедрага ишга ўтказилиб, 2-сонли жарроҳлик стоматология кафедрасининг мудири этиб профессор У.А.Саидкаримова (1992-1996) тайинланди.

1996 йил Э.У. Махкамов бошчилигидаги ягона жарроҳлик стоматология кафедраси тузилди. Эргаш Убайдуллаевич Махкамов (1938-1999) – тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1964 йил ТошДТИ ни битирган, номзодлик диссертациясини - 1968 йил, докторлик диссертацияни - 1981 йил ҳимоя қилган. Профессор 80 дан зиёд илмий ишлар муаллифидир.
Ушбу даврда кафедранинг асосий йўналишларидан бири юз-жағ соҳасининг туғма ва орттирилган дефектларининг ва деформацияларининг жарроҳлик йўли билан коррекцияси бўлди.

МахкамовЭргаш Убайдуллаевич
(1938-1999)

1999 йил ушбу кафедрани т.ф.д. профессорАзимов Муҳаммаджон Исмаилович (1948 г.р.) бошқарди. Профессор М.И.Азимов 1971 йил ТошДТИ ни битирган, номзодлик диссертациясини - 1977 йил, докторлик диссертациясини - 1991 йил ҳимоялаган.

Катта ўқитувчи Минисаев Дилавер Ажумерович
Ушбу даврда кафедрада профессор Ш.Ю. Абдуллаев, доцентлар Ф.У. Ишанходжаева, М.З. Дустмуҳамедов, А.А. Жилонов, Б.М. Яхьяев, Х.К.Садыкова, катта ўқитувчи Д.А. Минисаев, ассистентлар А.И. Хасанов, М.А. Холматова, Е.М. Киселева, А.А. Махмудов, М.М. Исомов, Б.Р. Файзиев, Б.Т. Нормахматов, С.Х. Юсупов, А.Д. Дадамов, Ж.А. Абдувохидов, С.М. Муртазаев, О.Ф. Туляганов фаолият олиб бордилар.
Кафедра базалари сифатида 35 иш ўрнига эга бўлган поликлиника ва икки нафар клиникалар (ҳар бири 30 ўринли болалар ва катталар учун) хизмат қилди. Ўқитиш жараёнида анъанавий кўргазма қуроллар (жадваллар, альбомлар, слайд-

лар) ва компьютер техникалари, видеофильмлардан фойдаланилди. Талабалар билимини назорат қилиш учун тест тизими киритилиб, интернетга уланган ҳолда доимий равишда янги ўқитиш технологиялари изланиб ва апробацияланиб борилган.

Кафедрада мазкур йиллар мобайнида ўқитиш ишлари билан бир қаторда жарроҳлик стоматология фанининг барча бўлимларида илмий изланишлар олиб борилган.

«Юз ‒ жағ соҳаси яллиғланиш жараёнлари» бўлимида М.Я.Предельский, Ф.У.Ишанходжаев, Мирзамахмудов, М.И.Азимов, Х.К.Каршиев, Д.У.Мирахмедова, В.Ким, А.М.Холмуҳамедов, Х.К.Дустмуҳамедова, Ш.Ш.Курбанов, Н.М.Шаюнусов, Ш.М.Хасанов, травматология сохасида - Л.А.Алиев, Р.К.Якубов, Р.Р.Беккузин, онкология бўйича - Г.П.Иоаннидис, Н.Н.Мазалова, Х.А.Агзамходжаева, Х.К.Садыкова, М.А.Абдурахманова, И.Л.Балиевалар изланишлар олиб боришган ва диссертациялар ҳимоя қилишган.

Юз-жағ соҳасининг туғма ва орттирилган деффектлари ва деформациялари йўналиши кафедранинг илмий ишларида устувор аҳамиятга эга бўлган. Ушбу мавзуда Л.Е.Фролова, Л.М.Обухова, С.У.Буриханова, Л.Н.Королев, З.М.Нуритдинова, Ф.Д.Джуманиязов, Э.У.Махкамов, А.А.Самединов, С.М.Муртазаев, М.Б.Убайдуллаева, С.Кубаев, Ш.Ю.Абдуллаевлар тадқиқот олиб боришган.

Кафедрада 5 нафар тиббиёт фан докторлари (Л.Е.Фролова, Н.Н.Мазалова, Г.П.Иоаннидис, Э.У.Махкамов, М.И.Азимов) ва 36 фан номзодлари тайёрланган, 5 та монографиялар чоп этилган, ихтироларга 14 та патентлар, муаллифлик гувоҳномалари олинган.

Лидия Михайловна Обухова (1897-1986) эди. Кафедрада хизмат кўрсатган, ёши улуғ ходим т.ф.н. доц. Лидия Михайловна Обухова1928 й. ЎОДУ (Ўрта Осиё Давлат университети) нинг тиббиёт факультетини тугатиб, проф. П.П. Ситковскийнинг жарроҳлик клиникасида олиб қолинган ва кейинчалик мутахассислик олиш учун Москва шаҳрига проф. А.Э. Рауэр ва Н.М. Михельсонлар қўл остига юборилиб, у ерда юз ‒ жағ соҳасининг патологияларининг ўз даврининг замонавий жарроҳлик даво усулларини ўзлаштиргандан сўнг Тошкент шаҳрига қайтиб келиб, жарроҳлик стоматология кафедрасида иш юритган.

Уруш йилларида эвакогоспиталнинг юз-жағ бўлимини бошқарган, кейин госпиталнинг етакчи жарроҳи бўлган. Кейинги йилларда Самарқандда юз-жағ жарроҳлиги бўлимини бошқарган. Л.М.Обухова томонидан таклиф қилинган қуён лаби дефекти пластикасининг оргинал жарроҳлик усули ҳозирги кунда ҳам амалиётда жарроҳ-стоматологлар томонидан қўлланилмоқда.


1. Жарроҳлик стоматологиякафедраси:
Ситковский П.П.
ПародоксовМ.В.
ФроловаЛ.Е.
Мазалова Н.Н.

1924 – 1931
1931 – 1943
1956 – 1963
1966 – 1974
Пропедевтик жарроҳлик стоматологиякафедраси:
Мазалова Н.Н.
1974 – 1977
Госпитал жарроҳлик стоматологиякафедраси:
Иоаннидис Г.П.
1974- 1977
Жарроҳлик стоматологиякафедраси:
Мазалова Н.Н.
Махкамов Э.У.

1977 – 1985
1986 – 1987
Жарроҳлик стоматологиякафедраси № 1:
Махкамов Э.У.
1987 – 1996
Жарроҳлик стоматологиякафедраси № 2:
Азимов М.И.
Саидкаримова У.А.

1987 – 1994
1994 -1996
Катталар жарроҳлик стоматологиякафедраси:
МахкамовЭ.У.
1996 -2000
Азимов М.И.
2000 – 2002
Абдуллаев Ш.Ю.
2002- 2006
Жилонов А.А.
2006 – 2014
Жарроҳлик стоматологияси ва дентал имплантологиякафедраси
Қудратов Ш.Ш.
2014-2018
Хасанов Ш.М.
2018-йилдан
Юз ‒ жағ жарроҳлигикафедраси
Жилонов А.А.
2017 - йилдан
Юз – жағ касалликлари ва травматологияси кафедраси:
Абдуллаев Ш.Ю.
2017 - йилдан


2014 йилда “Катталар жарроҳлик стоматология кафедраси” негизида “Жарроҳлик стоматологияси ва дентал имплантология” ҳамда “Юз-жағ жарроҳлиги” кафедралари 2018 йилда эса «Юз- жағ касалликлари ва травматологияси» кафедрасида ташкил қилинди.


ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Ортопедик стоматология кафедраси 1956 йилида ташкил топган. Кафедрани ташкил этиш учун, шунингдек мутахассислар ва илмий ходимларни тайёрлаш мақсадида 1956 йилда Тошкентга тиббиёт фанлари номзодлари Г.Т.Сухарев ва Е.Д.Калантаревлар таклиф этилди. Кафедра мудири этиб Москва шаҳридан ташриф буюрган т.ф.н. А.Т. Бусыгин тайинланди. Янгидан ташкил этилган кафедра ходимларининг саъйи-ҳаракатлари билан кафедра ва поликлиникани зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар, ўқув қўлланмалар билан таъминлаш, ўқитувчилар, ординатор шифокорлар, тиш техниклари ва бошқа кадрларни саралаб олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Кафедра ходимлари сафи аста-секинлик билан ассистентлар М.М.Мирякубов (1957 й.), В.И.Шилов, Л.И.Козырев (1959 й.), К.В.Рутковский, Р.Р.Керрер, Р.И.Колондзинскаялар (1961 й.) билан кенгая бошлади.

Кейинги йилларда ўқитувчилар сони асосан институт битирувчилари ҳисобидан кўпайиб бориб, жумладан: Т.Д. Еганов (1962 й.), А.С. Сулейманов (1964 й.), М.В.Бекметов (1965 й.), А.М.Заболотная (1966 й.), С.И.Алимов (1966 й.) ишга қабул қилинди.

Кейинчалик факультет битирувчилари: К.А.Адылов, А.Кульневич, Н.Н.Николаев, А.С.Азизова. Т.И.Мухитдинов, А.М.Мурадов, ва аспирантурани мувафаққиятли тамомлаган битирувчилар - М.А.Икрамова, В.Ф.Назарова ва Л.Х.Хабиловлар ассистент лавозимига танлов асосида тайинланди.

Профессор Т.А.Бусыгин (1956-66) ва доцент М.М.Мирякубовнинг (1966-76) раҳбарлигида кафедра ўз олдига қўйган вазифаларни муваффақиятли бажариб келди.


Кафедра мудирлари


А.Т.Бусыгин
М.М.Мирякубов
С.А.Зуфаров
Х.И.Ирсалиев


Алексей Терентьевич Бусыгин (1911-1990) – тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1946 йили Москва тиббиёт стоматология иститутини битирган.

А.Т.Бусыгин номзодлик диссертациясини 1953 йили, докторлик диссертациясини эса 1963 йили ҳимоя қилди. 1956-1957 йилларда терапевтик стоматология кафедрасининг мудири, 1956 йилдан 1966 йилга қадар Ортопедик стоматология кафедраси мудири, 1960-1962 йилларда - Стоматология факультети декани сифатида фаолият олиб борди. Ортопедик стоматология муаммоларига бағишланган 100 дан зиёд илмий ишлар муаллифидир. А.Т.Бусыгин 10 нафар фан номзодларини тайёрлаган. Ушбу даврда кафедрада доцент Г.Т. Сухарев, фан номзоди Д.Е. Каламтаров, ассистентлар М.М. Мирякубов, В.И. Шилов, Л.И. Козырева, К.С. Маликов, К.В. Рутковский, Р.Р.Керерлар фаолият олиб бордилар.

Профессор А.Т.Бусыгиннинг 1966 йилда Москва шаҳрига қайтиб кетганидан сўнг, кафедрани тиббиёт фанлар номзоди, доцент Мирджамал Мирякубович Мирякубов бошқарди. Доцент М.М.Мирякубов 1957 йили Москва тиббиёт стоматология институтини тугатган. 1964 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Пародонтоз патогенезини ўрганишга бағишланган тахминан 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифидир. М.М.Мирякубов томонидан ортопедик стоматология бўйича ўқув дарслиги ўзбек тилига таржима қилинган. 8 нафар фан номзодларини тайёрлаган.

Ушбу даврда кафедрада Т.Д.Еганова, В.Н.Гинали, А.С.Сулейманов, М.В.Бекметов, A.M.Заболотный, С.И.Алимов, Т.А.Акилов, Л.Х.Хабилов, Г.И.Худайбердиев, К.А.Адылов, Н.Н.Николаев, А.С.Азизова, A.M.Мурадов, С.А.Зуфаров, Т.И.Мухитдинов, В.Ф.Назарова, Н.А.Икрамовалар фаолият олиб бордилар.


Дўстлар учрашуви: марказда – ЎзР Вазирлар маҳкамаси раиси О.У.Салимов, ўнг томон охирида - М.М.Мирякубов


М.М.Мирякубовнинг 80-йиллик Юбилейи муносабати билан ТТА ректори академик Ш.И.Каримов ва проректор М.Закирходжаевлар табриги ТТА ректори академик Ш.И.Каримов, ТДТИ ректори, академик П.А.Даминов ва проф. Н.Х.Шамирзаев

1974 йилда ортопедик стоматология кафедраси иккига: пропедевтик ва госпитал ортопедик стоматология кафедраларига ажратилди. Пропедевтик ортопедик стоматология кафедрасининг мудири этиб – доцент М.М.Мирякубов, госпитал ортопедик стоматология кафедрасининг мудири этиб эса ‒ доцент С.А.Зуфаров тайинландилар.

1977 йили юқоридаги кафедралар қайта бирлаштирилди ва то 2002 йилга қадар унинг мудири сифатида тиббиёт фанлар доктори, профессор Сабирджан Ахмеджанович Зуфаров (1941-2005) фаолият юритди. С.А.Зуфаров 1964 йили ТошДТИ ни тугатган. Номзодлик диссертациясини 1968 йили, докторлик диссертациясини 1981 йили ҳимоя қилган. Тиш протезларига мослашув ва тиш протезларининг ножўя таъсирларининг профилактикаси, турли касалликларда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар масалаларига бағишланган 250 дан зиёд илмий ишлар муаллифидир. Профессор томонидан 3 нафар фан докторлари ва 10 нафар фан номзодлари тайёрланди. Ушбу даврда С.С.Агзамходжаев, Н.З.Закиров, Р.Н.Нигматов, А.С.Алимов, Х.И.Ирсалиевлар кафедрага қабул қилинди.

Ушбу вақтга келиб стоматология факультетига талабалар қабули режаси 420 нафарга қадар оширилди. Факультет талабаларининг умумий сони икки мингдан зиёдни ташкил этиб, ўз навбатида кафедра ўқитувчилар штатининг ортишига сабаб бўлди.

Шундай қилиб, профессор-ўқитувчилар сони 30 нафардан, кафедра ходимлари сони эса ординаторлар, катта лаборантлар, лаборантлар, тиш техниклари ва бошқа ходимлари билан биргаликда 160 га етди.

1-Ортопедик стоматология кафедраси ходимлари (1975 йил)Доцент В.И.Шилов томонидан беморга маслаҳат бериши
Доц.Шилов В.И бемор кўриги Асс. А.Д.Абдуазимов

С.A.Зуфаров ва кафедранинг бошқа ходимлари томонидан тиш протезлари ва ортодонтик мосламаларни ишлатиш натижасида юзага келган оғиз бўшлиғининг турли касалликларининг профилактик чораларини, ҳамда уларни даволашда физиотерапевтик усуллардан фойдаланиш илк бора қўлланилди. Ушбу мутахассислик йўналишини ривожлантириш мақсадида кафедра қошида физиотерапия хонаси ташкил қилиниб, бунда махсус тайёрланган шифокорлар ва ҳамширалар томонидан электрофорез, ультротовушли фонофорез, лазер нурлари орқали массаж терапияси, оғриқни қолдириш, ортопедик даволаш муддатини қисқартириш, ва ниҳоят турли стоматитларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида кенг қўлланилди.

Шунингдек илк бора реограф, полярограф, электромиограф, -метр ва бошқа қатор диагностик ускуналар билан жиҳозланган функционал диагностика хонаси ташкил этилди. Ушбу ускуналардан фойдаланишда кафедра ходимлари орасидан кадрлар тайёрланиб, ушбу ускуналарни бунга қадар ҳеч ким, ҳеч қаерда қўлламаганлиги сабабли, кадрлардан кучли ташаббускорлик ва зийраклик талаб этилди. Биз томондан оғиз бўшлиғи муҳитининг микробиологик ва иммунологик хусусиятлари, тишларнинг турли конструктив протезларни қўллашга қадар ва ундан кейинги ҳолатда ўрганиш усуллари йўлга қўйилди.

Кафедранинг кўрсатган салоҳияти асосида С.И.Алимов (1977), С.С.Агзамходжаев (1979), Я.И.Изобакаров (1981), Х.Р.Джалилов (1984) ва бошқаларнинг номзодлик диссертациялари мувофаққиятли якунланди ва ҳимоя қилинди.

1981 йили махаллий стоматолог мутахассислар орасида биринчилардан бўлиб С.А.Зуфаров докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 1982 йили эса С.А.Зуфаровга профессорлик унвони берилди. Кейинчалик 1983-1984 ўқув йилида кафедрада доцент М.В.Бекметов томонидан иккинчи докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди ва бир йилдан кейин унга профессорлик унвони берилди.

1977-1978 ўқув йиллари институтда олиб борилган қайта ташкил этиш тадбирлари олиб борилиши туфайли кафедралар қайта бирлаштирилди.

Ортопедик стоматология кафедрасини бошқариш доцент С.А.Зуфаров зиммасига юклатилди. Шундай қилиб, маҳоратли ва юқори малакали ўқитувчилардан ташкил топган қудратли кафедра ташкил этилди.

Кейинги йилларда ўқув-услубий жараёнида, кўргазмали қуролларнинг қўлланилиши, ўқитувчилар орасида тажриба алмашиш борасида фаол тадбирлар олиб борилиб, яъни нафақат алоҳида ходимларнинг малакасини, балки кафедранинг умумий педагогик ва касбий маҳоратини ошириш чоралари амалга оширилди. Илмий-тадқиқот ишларга кафедранинг барча ходимлари жалб этилди.

Кейинги йиллар фарфорли ва металлокерамикали коронкалар ва кўприксимон протезларни, шунингдек яхлит қуйилган бюгел тиш протезларини амалиётга тадбиқ қилиш бўйича ишлар билан бойитилди. Гальванопластикани қўллаш усуллари бўйича фаол изланишлар олиб борилди.

Кафедрага тиббиёт фанлар номзоди Х.И.Ирсалиев келиши билан илмий изланиш ишлари юқори поғонага кўтарилди. Профессор С.Зуфаров томонидан функционал диагностик лаборатория ташкил қилинди ва унга Х.И.Ирсалиев раҳбарлик қилди. Лабораторияда 19 дан ортиқ илмий текшириш услублари ташкиллаштирилди. Илмий гуруҳга барча ёш ходимлар жалб қилинди.

Стоматоскоп ёрдамида текшириш усули, оғиз бўшлиғи тўқималарини ҳаётлик пайтида бўяш усуллари кенг қўлланила бошланди. Парадонттўқималарининг реографик ва полярографик (нинасимон) текшириш усулларининг илк натижалари қўлга киритилди ва оғиз бўшлиғи эпителийсининг кўчиши ва лейкоцитларнинг эмиграциясининг хусусиятларини ўрганиш усули амалиётга тадбиқ қилинди. Илк бора протез чуқурчасининг шиллиқ қаватининг оригинал электронограммаси олинди. Турли соматик касалликларда ортопедик стоматология тактикасига илмий асослар аниқланди, ушбу асослар шундан иборатки, протез учун ишлатиладиган хом ашё ва конструкцияларни такомиллаштиришнинг ўзигина кифоя эмас, балки ҳар бир касалликка турлича ёндашув лозим. Ушбу йўналиш мамлакатнинг етакчи мутахассислари томонидан тан олинди ва профессор С.А. Зуфаров Ҳукуматнинг муаммоли комиссияси аъзоси этиб сайланди.

Ушбу даврда ортопедик стоматологияда умумий соматик касалликлар муаммолари: қон ва қон ишлаб чиқарувчи тизимлар касалликлари билан - П.М.Ахмедов, юрак ‒ қон томир касалликлари билан – Г.Т.Кальменова, сил муаммоси билан - Ф.Т.Рахматуллаев инсульт асоратлари билан - А.С.Алимов, сурункали гастритлар ва ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги билан - С.С.Агзамходжаев, сурункалий буйрак етишмовчилиги билан - Р.Т.Хабиев, паркинсонизм билан – М.А.Кадырова, эпилепсия билан - О.Т.Юлдашев, қандли диабет билан - Н.З.Закиров, акромегалия ва карликлик билан – Т.Д.Еганова, ҳомиладорлик ва ҳомиладорлар токсикози билан – М.А.Икрамова шуғулланганлар. Ушбу комплекс изланишлар билан бир қаторда, тиш протезларининг тайёрланиш техникаси ва тиш протезлари ва бўрларининг сифатини яхшилашга бағишланган изланишлар ҳам олиб борилди (Х.Р.Джалилов, Р.Н.Нигматов, Я.И.Изобакаров, А.С.Газиев ва б.).

Ўқув ‒ услубий, илмий ва даволаш ишларининг йўлга қўйилганлик даражаси юқорилиги сабабли, иттифоқли комиссиялар сафига кафедра жамоаси фаол тарзда жалб қилинди. Профессор С.А.Зуфаров мамлакат миқёсида ортопедик стоматология фани бўйича ўқув режасининг асосий тузувчиларидан бири бўлган.

Сўнгги 5 йил мобайнида кафедра ходимлари томонидан 190 дан зиёд илмий ишлар, 30 рационализаторлик таклифлар, 3 нафар ихтиро, 2 та монография ишлаб чиқилди. Кафедра ходимлари фаолияти ХХЮК (Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси)нинг кумуш ва бронза кўкрак нишонлари, жумладан Менделеев кимёвий жамиятининг мақтов ёрлиқларига лойиқ деб топилди, ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш борасида кўплаб таклифлар билдирилди.

1986 йили Республикада илк бор ортопедик стоматология кафедраси қошида имплантология бўлими ташкил қилинди. Бунинг учун кадрлар махсус равишда Москва ва Каунас шаҳарларида ўқитилди, кафедра керакли жиҳозларлар билан таъминланди ва биринчи стоматологик имплантация операцияси 1987 ‒йилнинг феврал ойида амалга оширилди. Қисқа вақт давомида имплантация жарроҳлиги, турли имплантларнинг тайёрланиш ва қўлланилиш техникаси мукаммал даражага кўтарилди. 205 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилиб ушбу йўналишда катта клиник тажриба йиғилди, имплантнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш ва имплантга тиралган тишнинг функционал фаоллигини оширишга имкон берувчи оригинал конструкция ва услублар ишлаб чиқилди.

1987 йилда кафедра ташкил топганининг 30 йиллиги тантанали равишда мамлакат ва республиканинг етакчи мутахасисслари иштирокида нишонланди.

Республика ва Тошкент шаҳри аҳолисининг тиш қатори иккиламчи деформацияланишларини даволашга эҳтиёжи баландлиги, ҳамда мазкур кадрларни тайёрлаш учун ўқув-услубий марказининг йўқлиги сабабли мамлакатда биринчи бўлиб, 1989 йилда ‒ тиш қаторининг ва тишламнинг иккиламчи деформацияси бўлими ташкил қилинди.


Кафедра ходимлари томонидан тематик беморларни қабули (1976 йил)


1987 йилдакафедра таркибидан профессор М.В.Бекметов бошчилигида 2-сонли ортопедик стоматология кафедраси ажралиб чиқди.

Матсафо Ваисович Бекметов (1936 й.т.) тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси. У 1959 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлади. 1968 йилда номзодлик, 1984 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. У 125 илмий мақолалар, 21 методик ва 16 ўқув методик тавсиянома, 14 муаллифлик гувоҳномалари, 2 та монография муаллифи. Матсафо Ваисович Бекметов бошчилигида 2 та докторлик ва 5 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

Натижада, бир хил тузилишдаги икки нафар кафедра тузиш имкони пайдо бўлди. 1-сонли кафедрада ‒ профессор С.А.Зуфаров, доцентлар Л.Х.Хабилов, С.С.Агзамходжаев, ассистентлар А.Д.Абдуазимов, А.С.Азизова, К.А.Адылов, Я.И.Изобакаров, Р.Н.Нигматов, Х.И.Ирсалиев, Э.Я.Балич, Р.А.Хабиев, П.М.Ахмедов, Р.А.Мусякаева, Р.С.Салихова қолдирилди.

2-сонли кафедрани ‒ профессор М.В.Бекметов бошчилигида, кафедра доцентлари М.М.Мирякубов, М.А.Икрамова, Т.Д.Еганова, А.С.Сулайманов, С.И.Алимов, Т.А.Оқилов ва ассистентлар – Р.Рашидов, Н.Н.Николаев, В.Мельников, А.С.Алимов, Т.А.Ходжиметов, Ф.С.Файзуллаев, Н.З.Закиров ва бошқалар фаолият олиб бордилар.

1991 йилда ассистентлар Р.Н.Нигматовнинг, 1994 йилда ассистент Ф.Т.Рахматуллаевнинг номзодлик диссертациялари ва доцентлар Х.И.Ирсалиев ва Я.И.Изобакаровнинг докторлик диссертацияси мувафаққиятли якунланди ва ҳимоя қилинди.


М.В.Бекметов талабалар билан амалий машғулот ўтиш вақтида


1992 йилда 1-сонли ортопедик кафедраси таркибидан ортодонтия бўлими ажратилиб, Ортодонтия ва болалар тишларини протезлаш кафедраси тузилди. Ушбу кафедранитиббиёт фанлар доктори, профессор Аброр Даниярович Абдуазимов (1942 т.й.) – бошқара бошлади.

1997 йилдан эса ‒ 1-сонли ортопедик стоматология кафедрасининг таркибига ортодонтия курси бириктирилиб, кафедра эса ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедраси ‒ деб номланди.

2002-2012 йиллар мобайнида Ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедрасини тиббиёт фанлари доктори, профессор Хуснитдин Ибрагимович Ирсалиев бошқарди. Х.И.Ирсалиев 1971 йилда ТошДавТИни тамомлаб, 1977 йилда номзодлик диссертациясини, 1993 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1994 йилда Хуснитдин Ибрагимович профессор лавозимига ўтказилди. Шу даврда унинг фаол илмий-педагогик фаолияти бошланди. Кафедрани илмий ишларида фундаментал фанлар ўрин олди ва чуқур илмий изланиш ишлар жадаллашди. 1994 йил Х.И.Ирсалиев Ўзбекистон Республикасини Олий Аттестация комиссиясини стоматология йўналиши бўйича эксперт этиб тайинланди. Х.И.Ирсалиевни илмий ишларида, морфология, иммунология ва микробиология фанлар кенг ўрин олган. Бундан ташқари тиш протезларининг турли хил конструкцияларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг барьер-ҳимоя вазифасига боғлиқ бўлган 150 тадан зиёд илмий ишлар, 3 та дарслик ҳамда 2 монография муаллифидир. Х.И. Ирсалиев 14 та фан номзоди ҳамда 5 та фан докторларини тайёрлаган.

Ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедраси ва клиникаси ходимлари

(2004 йил)


Ўша даврда кафедрада хизмат қилган профессорлар:


Т.А.АкиловА.Д.АбдуазимовР.Н.НигматовС.С.АгзамходжаевН.Л.Хабилов


Кафедра доцентлари:


С.И.Алимов
В.Ф.Назарова
Т.Д.Еганова
Ф.Файзуллаев
Ф.А.ШамуҳамедоваМ.Т.СафаровГ.Э.АриповаА.Н.Акбаров


2012 йилдан бошлаб, ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Хабилов Ниғмон Луқмонович ўз фаолиятини бошлади. Хабилов Н.Л. 1968 йилда таваллуд топган, маълумоти олий, Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти стоматология факультетини тамомлаган (1992 йил). 1998 йилда профессор Зуфарова С.А. илмий раҳбарлиги остида «Оценка эффективности различных конструкций мостовидных протезов при включенных дефектах зубного ряда» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2004 йилда профессор Ирсалиева Х.И. илмий раҳбарлиги остида «Клинико – экспериментальное обоснование применения биоситалла для восстановления зубов и зубных рядов» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Хабилов Н.Л. томонидан 2012-2014 йилларда «Ўзбекистонда янги конструкциядаги тиш имплантатини яратиш, экспериментал-клиник тадқиқотлар асосида текшириш, амалиётга жорий этиш» мавзусидаги амалий грант лойиҳасига раҳбарлик қилинди. Ҳозирда «ИЗ-2014-0913201151 «Миллий тиш имплантатини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш»» мавзусидаги инновацион лойиҳага раҳбарлик қилмоқда.

Хабилов Н.Л. 100 дан ортиқ илмий ва ўқув услубий ишларни муаллифи, жумладан, 4 та дарслик, 2 фойдали моделга патент муаллифи. Илмий раҳбар, олим сифатида тиш жағ тизими нуқсонларида беморларни протезлашга оид муаммолар устида иш олиб борадиган илмий мутахассислар мактабини шакллантирди.

2014-2015 ўқув йилида Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилиши муносабати билан ортопедик стоматология кафедраси 2 кафедрага бўлинди: факультет (1-4 курс талабалари учун) ва госпитал (5 курс талабалари учун).


ОРТОДОНТИЯ ВА ТИШЛАРНИ ПРОТЕЗЛАШ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ


1992-йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг 1-Ортопедик стоматология кафедраси таркибидан Ортодонтия бўлими ажралиб чиқди ва у «Ортодонтия ва болалар тишларини протезлаш» кафедраси деб номланди.

Абдуазимов А.Д. (1942-2009)
Бу кафедрани 1965йил ТошДавТИни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аброр Дониёрович Абдуазимов (1942-2009) бошқарди.
А.Д. Абдуазимов 1974 йилда номзодлик диссертациясини, 1990 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ортодонтия фанидан 2 та дарслик ҳамда 90 га яқин илмий ишлар муаллифидир. 2 та номзодлик диссертация ишига раҳбарлик қилган.



Кафедра ташкил қилинган вақтдан бошлаб, кафедранинг ўқув ишларига доцент В.Ф.Назарова (1941-2010) раҳбарлик қилди.
Бу вақтда кафедрада фаолият юритган профессор-ўқитувчилар: А.Д.Абдуазимов, доцент В.Ф.Назарова, доцент Ф.А.Шомуҳамедова, доцент Г.Э.Арипова ва С.С.Муртазаевлар.
1994 йилда бу кафедра болалар стоматологияси кафедрасига қўшиб юборилди ва унга профессор Махкамов Э.У. (1939-1999) раҳбарлик қилди.
Назарова В.Ф.
(1941-2010)


Зуфаров С.А. (1941-2005)
1997 йилда ортодонтия бўлими ортопедик стоматология кафедрасига ортодонтия курси қилиб қўшилди ва кафедра энди «Ортопедик стоматология ва ортодонтия» кафедраси деб номланди (кафедра мудири проф. С.А.Зуфаров).
2002 йилда ортопедик стоматология ва ортодонтия кафедрасини тиббиёт фанлари доктори, профессор Хуснитдин Ибрагимович Ирсалиев (1948 й.т.) бошқарди. 1971 йил. ТошДТИ ни битирган. Профессор номзодлик диссертациясини 1977 йил, докторлик диссертациясини – 1993 йил ҳимоя қилган, турли конструкциядаги тиш протезлари қўлланилганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг баръерлик ҳимоя функциясининг ўзига хослиги муоммосига бағишланган 72 нафар илмий иш-



лар, жумладан 1 та монография муаллифидир. Профессор Х.И.Ирсалиев 6 нафар фан номзодларини ва 2 нафар фан докторларини тайёрлаган.

2014 йилга келиб, Тошкент Давлат Стоматология Институтини ташкил қилиниши муносабати билан 21 кафедра ва уларнинг ичида 10 та стоматологик йўналишдаги кафедралар шаклланди. Стоматологик йўналишдаги кафедралар орасида янги кафедра «Ортодонтия ва тишларни протезлаш кафедраси» ҳам ташкил қилинди.

«Ортодонтия ва тишларни протезлаш» кафедрасига тиббиёт фанлари доктори, профессор Рахматулла Нигматович Нигматов бошчилик қилиб келмоқда. Р.Н.Нигматов 1975 йилда ТошДавТИ стоматология факультетини тамомлаб, 1991 йилда Москва шаҳрида номзодлик диссертациясини, 2006 йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Профессор Н.Р.Нигматов - ортопедик стоматология ва ортодонтиянинг илмий-амалий ва ўқув-услубий муаммоларига бағишланган 290 дан зиёд нашриётлар муаллифидир. Улардан 52 таси чет элда нашр қилинган. 5 та монография, 2 та дарслик. 18 та ўқув дастури, 6 та Ўзбекистон Республикаси Патенти, 1 та муаллифлик гувоҳномаси ва 12 та рационализаторлик таклифлари эгасидир.

Унинг қўл остида 3 та номзодлик диссертацияси ва 26 та магистрлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Бугунги кунда 2 та илмий изланувчи ходимларни ҳимояга тайёрламоқда.

Ҳозирги вақтда Ортодонтия ва тишларни протезлаш кафедрасида проф. Р.Н.Нигматов, доц. Ф.А.Шомуҳамедова, доц. Г.Э.Арипова, доц. С.С.Муртазаев, асс. О.Т.Юлдашев, асс. Д.А.Сулайманова, тфн. асс. Н.А.Юлдошева, асс. Э.Э.Насимов, асс. К.М.Акбаров,асс. Ш.Р.Расулова ва мустақил изланувчи И.М.Рузметова (Нигматова), 24 та ортодонт шифокорлар, 5 та тиш техниклари, 2 та хона мудири, 2 техник лаборант фаолият юритмоқдалар.

Кафедрада 1983 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда кафедра мудири, проф. Р.Н.Нигматов бошчилигида кафедрада “Тиш-жағ тизими аномалия ва деформацияларини ташқи, ички ва экологик омилларни ҳисобга олган ҳолда уларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш” мавзусидаги илмий текшириш ишлари олиб борилмоқда. Кафедрада 2 та фалсафа фанлари доктори ва 1 та докторлик диссертация ишларининг мавзулари тасдиқланган.


БОЛАЛАР ЮЗ-ЖАҒ ЖАРРОҲЛИГИ КАФЕДРАСИ

Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг таркибида илк бор 1976 йил июнь ойида “Болалар стоматологияси кафедраси” тузилди. Кафедра мудири этиб доцент Э.У.Махкамов тайинланди. Кафедра ташкил этилган вақтда унинг таркибида 8 нафар профессор ва ассистент ходимлар қуйидаги фанлардан амалий ва маъруза машғулотларини олиб борар эдилар, булар: болалар терапевтик стоматологияси, болалар жарроҳлик стоматологияси, болаларда протезлаш ва ортодонтия фанлари.

Болалар стоматологияси кафедраси мудири лавозимида қуйидаги профессорлар фаолият олиб бордилар:

1. Маҳкамов Э.У., тиббиёт фанлари номзоди, доцент1976-1978 йиллар;

2. Ианнидис Г.П., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1978-1986йй.;

3. Маҳкамов Э.У., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1986 йй.;

3. Сафаров Т.Х., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1986-1993 йй.;

4. Азимов М.И., тиббиёт фанлари доктори, профессор 1993-2011 йй.;

5. Дусмуҳамедов М.З., тиббиёт фанлари доктори, профессор 2011-2014 йй.;

6. Амануллаев Р.А., тиббиёт фанлари доктори, профессор 2014-ҳ.в.


Маҳкамов Эргаш Убайдуллаевич жарроҳ-стоматолог, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. 1976 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг Илмий Кенгаши қарорига мувофиқ кафедра мудири этиб тайинланди. Маҳкамов Эргаш Убайдуллаевич бошчилигида дастлаб 7 нафар ходимлар фаолият юритар эдилар. Жумладан: т.ф.н., доцент В.Ф.Назарова, ассистентлар Минисаев Д.А., Азимов М.И., Ташходжаева М.Х., Ганиханова С.Ф., Муртазаев С.М., Абдужалалова Д.А, Петербург Т.Н.

1978-1981 йй. Э.У.Маҳкамов Марказий стоматология институтига докторантурага қабул қилинади. 1981 йил докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган Э.У.Маҳкамов профессор лавозимида кафедра жамоасига қўшилди. 1984 йил Э.У.Маҳкамов қайтадан Болалар стоматологияси кафедраси мудири лавозимига тайинланади. Э.У.Маҳкамов бошчилигида кафедрада ўқув услубий ишлар янгидан йўлга қўйилади - барча фанлардан услубий қўлланмалар, альбомлар, стендлар тайёрланади. Шу даврда А.Е. Ким, С.Х. Юсупов, М.Х.Ташходжаева, С.М. Муртазаевлар номзодлик диссертацияларини ёқлайдилар.

1986 йил Э.У.Маҳкамов Жарроҳлик стоматологияси кафедрасига мудир этиб тайинланади ва кафедра мудири лавозимини Т.Х.Сафаровга топширади.

Иоаннидис Георгий Петрович жарроҳ-стоматолог, миллати грек, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Госпитал жарроҳлик стоматологияси кафедраси мудири лавозимида ишлаган Иоаннидис Георгий Петрович доцент Э.У.Махкамовнинг Марказий стоматология институтига докторантурага қабул қилиниши ва Госпитал жарроҳлик стоматология кафедраси фаолияти тўхталиши билан Болалар стоматологияси кафедрасига кафедра мудири этиб тайинланади. 1981 йилда Георгий Петрович билан бирга кафедрага Самединов А.А., Юсупов С.Х., Ким А.Е., Абдухакимов А.Т. лар қўшилди.

Г.П.Иоаннидиснинг мудир лавозими даври мобайнида кафедрада 12 нафар ходим ўз фаолиятини олиб борган. Кафедра томонидан талабаларга болалар терапевтик стоматологияси, болалар жарроҳлик стоматологияси, болаларда протезлаш ва ортодонтия, жарроҳлик стоматология фанлардан амалий ва маъруза машғулотлари олиб борилган. 1984 йил проф. Г.П.Иоаннидис ўзининг Ватани Грецияга кўчиб кетиши муносабати билан кафедра мудири лавозимини профессор Э.У.Маҳкамовга топширади. 1986 йил жарроҳлик стоматология кафедраси мудири проф. Н.Н. Мазалова Москва шаҳрига кўчиб кетганидан сўнг проф. Э.У. Махкамов шу кафедрага мудир қилиб тайинланади.

Сафаров Тошпўлат Ҳамдамович терапевт-стоматолог, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 1986 йил Тошкент Давлат тиббиёт институти Илмий Кенгаши қарорига мувофиқ “Болалар стоматологияси” кафедраси мудири лавозимига тайинланган.

Кафедра таркибида:

Болалар жарроҳлик стоматологияси бўйича: доц. А.К.Арифжанов, т.ф.н.А.Е.Ким, асс. Пименова, асс. Гафуров И.Г. асс. Сабги Могамедович Сагдиев, асс. А.Д. Дадамов;

Болалар терапевтик стоматологияси бўйича: доц.Х.И.Саидакбарова, т.ф.н. Ташходжаева М.Х. Солохо А.Н., Арифжанова Х.А., Ниязова Т.М., Азизов Ш.С., Ганиханова С.Ф., Муслимова М.И., Халилов И.Х. 1989 йилдан Махсумова С.С, Мишарова Н.И, Холменова А.С.;

Ортодонтия бўйича: доц. В.Ф.Назарова, доц. С.М.Муртазаев, асс. Акромов Ф., Алимжонов X., Алимуҳамедова С., Шомуҳамедова Ф.А., Сулейманова Д.А., Низамов 3.лар фаолият олиб борганлар

Проф. Т.Х. Сафаров мудирлик қилган даврида кафедра базаларини кенгайтиришга катта аҳамият қаратилган.

Болалар стоматологияси бўлими капитал таъмирланган ва болалар терапевтик стоматология поликлиникаси ташкил этилган. Ўқитилганбарча фанлардан услубий қўлланмалар чоп этилган.Болалар терапевтикстоматологияси амалий машғулотларнинг 70% мактабларнинг стоматология хоналарида ўтилиши ташкил қилинган. Кафедра учун база бўлган мактабларда ўқувчилар профилактик кўрикдан ўтказилиб, тўлиқ санация қилиш йўлга қўйилган. Шу билан бир вақтда кафедра ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари орасида стоматологик касалликлар (кариес ва унинг асаротлари), тиш ва жағлар аномалиялари тарқалганлиги ўрганилган ва қатор мақолалар чоп этилган. Проф. Т.Х.Сафаров илмий раҳбарлиги остида Йўлдошхонова О.С. номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Талабаларга амалий машғулотларни ўтиш, ўқитиш учун зарур бўлган болалар даволаш стоматологияси фани бўйича амалий қўлланмалар (Т.Х.Сафаров И.Х.Халилов. 1997 йил) чоп этилган.

Кафедра 1976-1993 йиллар мобайнида Болалар стоматологиясининг уч йўналишида самарали фаолият олиб борди.

Болалар стоматологияси йўналишини ривожлантириш ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида кафедра учта мустақил йўналишдаги кафедраларга ажратилди:

  1. Болалар жарроҳлик стоматологияси
  2. Ортодонтия кафедраси
  3. Болалар терапевтик стоматологияси

Болалар жарроҳлик стоматологияси кафедрасининг янги тарихи 1993 йилдан бошланди.

Азимов Муҳаммаджон Исмаилович, Жарроҳ-стоматолог, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Кафедра мудири лавозимига 1993 йил Болалар жарроҳлик стоматологияси кафедраси мустақил ажралиши билан кафедра мудири лавозимига тайинланди. 1993-1994 йй.да профессор М.И.Азимов бошчилигида кафедра жамоаси доц. Арифжонов А.К., асс. т.ф.н. Ким А.Е., т.ф.н. Дадамов А.Д., асс. Якубов Р.К., Беккузин Р.Р., Курбанов Ш.Ш., аспирант Дустмуҳамедова Х.К.лардан иборат бўлган. 1994 йилдан Болалар жарроҳлик стоматологияси кафедраси шу йили ортодонтия кафедраси тугатилиши муносабати билан ходимлари болалар жарроҳлик стоматология кафедраси таркибига кирди. Қайтадан “Болалар жарроҳлик стоматологияси ва Ортодонтия” номланиб, кафедра ходимлари жамоаси кенгайди. Мазкур йилларда асс. Якубов Р.К (1994 й.), аспирантлар Дусмуҳамедова Х.К, (1994 й.), Махкамов М.Э (1995 й.), Беккузин Р.Р. (1995 й.), Курбонов Ш.Ш (1996)лар проф. М.И.Азимов раҳбарлигида илмий фаолият юритдилар ва номзодлик диссертацияларини ёқладилар. 1997 йил сентябр ойида Болалар жарроҳлик стоматологияси Жарроҳлик стоматология кафедраси таркибига қўшилди ва кафедра “Катталар ва болалар жарроҳлик стоматологияси” номини олди. Кафедра мудири этиб проф. Э.У. Махкамов тайинланди. 1999-2005 йилларда шу кафедрага проф. М.И.Азимов раҳбарлик қилди. М.И.Азимов ўз фаолиятини шу кафедрада профессор лавозимида давом эттирди.

Мазкур йилларда проф. М.И.Азимов раҳбарлигида кафедранинг қуйидаги ходимлари номзодлик диссертацияларини Хасанов Ш.М. 2008 й., Халматова М.А. 1999 й., Байбеков А.И. 2000 й., Усманов А. 2001 й., Амануллаев Р.А. 2002 й., Бакиев С.А. 2002 й., Фозилов М.М. 2002Й., Шокиров Ш.Т. 2002 й., Икромов Г.А. 2004 й., Муротова М.М. 2004 й., Иноятов А.Ш. 2006 й.; Докторлик диссертацияларини Абдуллаев Ш.Ю. 2000 й., Убайдуллаев М.Б. 2001 й., Жилонов А.А. 2002 й., Кубаев С.Э. 2002 й., Якубов Р.К. 2002 й., Махкамов М.Э. 2002 йилларда ёқладилар.

2006 йил Болалар терапевтик стоматологияси кафедраси тугатилиб, унинг асосида Болалар стоматологияси кафедраси қайта ташкил қилинди. Янги кафедрага стоматологик касалликлар профилактикаси, болалар пропедевтик стоматологияси ва болалар госпитал стоматологияси, болалар жарроҳликстоматологияси ва тиббий педагогика факультети талабаларига стоматологияфанларини ўқитиш юклатилди. Кафедра мудири этиб, проф.Азимов М.И. сайланди.

Ягона методик тизимда ўқитишни ташкил килиш учун услубий қўлланмалар янгидан ишлаб чиқилди. Фанларни ўқитиш бўйича ишчи дастурлари тузилди. Болалар стоматологияси фанидан магистратура дастури янгиланди. Бакалавриат фанларини мажмуавий дастурлари, магистратура дастури билан мувофиқлаштирилди. Шу билан бир вақтда, кафедрада илмий ишларга ҳам эътибор кучайтирилди. Жумладан, болалар терапевтик стоматологияси йуналишида проф. Йулдашханова О.С. раҳбарлигида номзодлик диссертацияларни Нурматова Н. (2007), Давлятова А.А. (2008), Муртазаев С.С. (2009), Абдуллаева Ж.Р., Рахматуллаева Д.У. (раҳбар проф. Акилов 2010) Ғуломов С.С. (2010) докторлик диссертациясини ҳимоя қилдилар. Жарроҳлик стоматологияси буйича номзодлик диссертацияларини Азимов Азиз (2007), Махкамова Ф.Т. (2008), Ходжаева З.А. (2010), Камилова Ф. (2010), докторлик диссертацияларини Амануллаев Р.А. (2005) Абдукадиров А.А. (2009), Муртазаев С.М, Хасанов А.И. (2010), Шакиров Ш.Т. (2011) ҳимоя қилдилар.

Дусмуҳамедов Махмуд Закирович, жарроҳ-стоматолог, миллати ўзбек, профессор, т.ф.д.1983 йил ТДТИ стоматология факультетини тугатган.1983-1986 йиллар Андижон вилояти Буз тумани жарроҳ стоматологи. 1986-1988 йиллар ТДТИ болалар жарроҳлик стоматологияси поликлиникаси жарроҳ стоматологи, 1988-1994 йиллар ТДТИ болалар жарроҳлик стоматологияси бўлим жарроҳ стоматологи, 1994-1997 йиллар ТДТИ болалар жарроҳлик стоматологияси кафедраси аспиранти, 2005-2006 йиллар ТТА жарроҳлик стоматологияси кафедраси докторанти, 2006-2012 йиллар Тошкент тиббиёт академияси стоматология факультета декани (ўриндошлик асосида болалар стоматологияси кафедраси профессори). 2012-2014 йилларда ТТА болалар стоматологияси кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2014-2016 йилларда ТДСИ қошидаги “стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги” илмий амалий маркази директори. 2016-2018 йилларда ТДСИ ўқув ишлари бўйича проректори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил июндаги ПҚ-2215-сонли қарорига мувофиқ 2014 йил Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди ва Болалар жарроҳлик стоматологияси қайтадан Болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси номи билан ташкил этилди ва ҳозирги кунга қадар кафедра фаолияти профессор Р.А.Амануллаев томонидан олиб борилмоқда.

Амануллаев Рустам Азимжанович, жарроҳ-стоматолог, миллати ўзбек, 1998 йилда Самарқанд Давлат тиббиёт институти тугатган. Шу йилда Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг жарроҳлик стоматологияси  кафедрасига клиник ординатурага ўқишги кирди ва 2000 йилда тамомлади. 2002 йили номзодлик, 2005 йил докторлик диссертацияларини ёқлади. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Кафедра мудири лавозимига 2014 йил янги ташкил этилган Тошкент Давлат стоматология институти қошидаги Болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси мудири этиб тайинланди.

Р.А. Амануллаев илмий фаолият билан бир қаторда ўқув-педагогик фаолиятини ҳам биргаликда олиб борди. 2006 йилда Жарроҳлик стоматология кафедраси доценти лавозимида ишлай бошлади.

2009 йилдан 2014 йилга қадар Р.А. Амануллаев Тошкент Тиббиёт Академиясининг Болалар стоматологияси кафедрасида профессор лавозимида ишлади. 2014 йилдан 2016 йилга қадар Тошкент давлат стоматология институти Жарроҳлик стоматология факультети декани ҳамда Болалар юз-жағ жарроҳлиги кафедраси мудири лавозимларида ўз фаолиятини амалга оширди.

Р.А.Амануллаев томонидан «Smail Train» ҳалқаро гранти олиб борилмоқда. Мазкур грант нафақат юқори лаб ва жағ кемтиги билан туғилган болаларни даволашга балки, олий малакали болалар жарроҳ стоматологларни тайёрлашга қаратилган. Ҳозирги кунда Р.А. Амануллаев Тошкент давлат стоматология институтининг Ихтисослаштирилган Илмий Кенгаши Ҳайъати ҳамда Ўзбекистон Стоматологлар Ассоциациясининг “Стоматология” илмий-амалий журналининг таҳририяти Ҳайъати аъзоси.

2014 йилдан 2018 йилга қадар кафедра жамоаси профессорлар: Азимов М.И., Якубов Р.К., Муртазаев С.М., Дусмуҳамедов М.З.; доцентлар: Хасанов А.И., Икрамов Г.И., Шокиров Ш.Т., Пўлатова Б.Ж., Юлдашев А.А., Шомуродов Қ.Э., ассистентлар: Файзиев Б.Р., Вохидов Ў.Н., Шомуродов Э.Т., Бобоназаров Н.Х., Тожиев Ф.И., Ганиев А.А., Мирхайидов М.М., Абдуқахоров А.К. таркибида кафедра мудири Р.Амануллаев раҳбарлигида ўз фаолиятини олиб бормоқда.


БОЛАЛАР ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Болалар терапевтик стоматологияси(бугунда кунда болалар терапевтик стоматологияси ва стоматологик касалликлар профилактикаси кафедралари) кафедрасини тарихи болалар стоматология кафедраси билан узвий боғлиқ. Болалар стоматологияси кафедраси 1976 йил июнь ойида ТошДавМИ ректори буйруғига асосан ташкил этилган. Кафедра мудири лавозимига илмий кенгаш қарорига кўра доцент Э.У.Махкамов тайинланган. Кафедрада уч фан - болалар терапевтик стоматологияси, болалар жарроҳлик стоматологияси ва болаларда протезлаш ва ортодонтия фанларини ўқитиш кўзда тутилган эди. Болалар жарроҳлик стоматологияси бўйича ўқув ишлари доц. Э.У.Махкамов, ортодонтия ва болаларда протезлаш фани бўйича т.ф.н. В.Ф.Назарова, болалар терапевтик стоматологияси эса М.Х.Ташходжаевалар зиммасига юклатилди. Кафедра ўз фаолиятини 1976 йилнинг 1сентябрида бошлади. Биринчи ўқув йили кафедранинг ўз муҳим жойи бўлмаган. Болалар стоматологияси кафедраси учун хирургик, терапевтик ва ортопедик стоматология кафедралари ўз йуналишлари бўйича хоналар ажратган.

Кафедра ўз фаолиятини бошлаган даврда сафида доц. Э.У.Махкамов, т.ф.н. В.Ф.Назарова, ассистентлар: Минисаев Д.А., Азимов М.И., Ташходжаева М.Х., Ганиханова С.Ф., Муртазаев С.М., Адужалалова Д.А., бўлиб, ўқув йилининг иккинчи ярмида т.ф.н. Петербург Т.Н. ҳам жамоага қўшилган.

1978 йил кафедра мудири доц. Э.У.Махкамов Москва шаҳри Марказий стоматология институтига докторантурага юборилганликлари сабабли кафедрамудири лавозимига илмий кенгаш томонидан проф.Г.П.Иоаннидис ўтказилган. Проф. Г.П.Иоаннидис бу давргача Госпитал жарроҳлик стоматологияси кафедраси мудири бўлганлиги боис, бу кафедра тугатилиб, ходимлар болалар стоматологияси кафедрасига ўтказилади. 1978-1979 ўқув йилида кафедрага биринчи ва иккинчи даволаш ҳамда санитария гигиена факультетлари талабаларига «стоматология» фанини ўқитиш топширилади. Шу сабабли хирург стоматологлар сафигадоц. А.А.Самединов, асс. А.Е.Ким, асс.С.Х.Юсупов, асс.А.Т.Абдухакимовлар кўшиладилар.

Профессор Г.П.Иоаннидис 1978-1984 йиллар мобайнида кафедрага раҳбарлик қиладилар. 1981 йил доц. Э.У.Махкамов докторлик диссертациясини ёқлаб, кафедра жамоасига профессор сифатида қайтадилар. Улар бошчилигида кафедрада ўқув услубий ишлар йўлга қўйилади - барча фанлардан услубий қўлланмалар, альбомлар, стендлар янгидан тайёрланади. Шу даврда А.Е. Ким, С.Х. Юсупов, М.Х.Ташходжаева С.М. Муртазаевлар номзодликдиссертацияларини ёқлайдилар.

1984 йил проф. Г.П. Иоаннидис Грецияга кўчиб кетганидан сўнг, проф. Э.У.Махкамов кафедра мудири лавозимига ўтадилар. Шу даврда бу кафедрада 3,4,5 курсларнинг 1200-1300 талабаси ўқир эди. Ректорат 30 га яқин педагоглари бўлган шу катта коллектив (кафедра)га раҳбарлик қилиш учун проф. Э.У.Махкамовни тавсия этади. Проф.Э.У.Махкамов билан бирга доц. М.И.Азимов, доц. А.А.Самединов, асс. Д.А.Минисаев асс. Х.К.Содиқовалар ҳам жарроҳдик стоматологияси кафедрасига ўтадилар. Болалар стоматологияси кафедраси мудири этиб (1986й.) Илмий Кенгаш т.ф.д., проф. Т.Х.Сафаровни ўтказади.

Кафедрага проф. Т.Х.Сафаров раҳбарлик қилган даврларда (1986-1993 йиллар) болалар жарроҳлик стоматологияси фани бўйича дарсларни доц. А.К.Арифжанов, т.ф.н. А.Е.Ким, асс. Пименова, асс. Гафуров И.Г. асс. С.М. Сагдиев, асс. А.Д.Дадамов; болалар терапевтик стоматологияси фани бўйича: доц.Х.И.Саидакбарова, т.ф.н. Ташходжаева М.Х., Солохо А.Н., Арифжанова Х.А., Ниязова Т.М., Азизов Ш.С., Ганиханова С.Ф., Муслимова М.И., Халилов И.Х. 1989 йилдан Махсумова С.С, Мишарова Н.И, Холменова А.С.; Ортодонтия фани бўйича: доц. В.Ф.Назарова, доц. С.М.Муртазаев, асс. Акромов Ф., Алимжонов X., Алимуҳамедова С., Шомуҳамедова Ф.А., Сулейманова Д.А., Низамов 3.лар олиб борганлар.

Проф. Т.Х. Сафаров мудирлик қилган даврида кафедра базаларини кенгайтиришга катта аҳамият қаратилган.

Болалар стоматологияси бўлими капитал таъмирлашдан чиқарилган. ТошМИда болалар терапевтик стоматология поликлиникаси очилган. Ўқитилганбарча фанлардан услубий қўлланмалар чоп этилган. Болалар терапевтикстоматологиясифанидарсларининг 70%ини мактабларстоматология кабинетларида ўтиш ташкил қилинган. Кафедра учун база бўлган мактабларда ўқувчилар профилактик кўрикдан ўтказилиб, тўлиқ санация қилиш йўлга қўйилган. Шу билан бир вақтда кафедра ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари орасида стоматологик касалликлар (кариес ва унинг асоратлари), тиш ва жағлар аномалиялари тарқалганлиги ўрганилган ва қатор мақолалар чоп этилган.

Проф. Т.Х.Сафаров илмий раҳбарлиги остида Йўлдошхонова О.С. номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Талабаларга амалий машғулотларни ўтиш, ўқитиш учун зарур бўлган болалар даволаш стоматологияси фани бўйича ўқув-услубийқўлланмалар (Т.Х.Сафаров И.Х.Халилов. 1997йил) чоп этилган.

Болалар стоматологияси кафедраси 17 йил уч йўналишида ўқув,илмий ва амалий фаолиятини олиб борди. Болалар стоматологиясини ҳар бир йўналишини ривожланишини таъминлаш, юқори малакаликадрларни тайёрлаш мақсадида 1993 йил (февраль ойи) баҳорги семестр бошида болалар стоматологияси кафедраси уч мустақил кафедрага бўлинди.

  1. Болалар жарроҳлик стоматологияси, кафедраси (мудири, проф. Азимов М. И.)
  2. Ортодонтия кафедраси (мудири - т.ф.д.професор Абдуазимов А.Д.)
  3. Болалар терапевтик стоматологияси (мудир - доц.Зуфаров О.А.)

Шу даврда стоматология факультетида 2мингдан ортиқ талаба ўқир эди. Ҳар бир фан мустақил кафедрада ўқитилиши лозим (давр талаби) бўлган.

Болалар жарроҳлик стоматологияси кафедраси Биринчи ТошМИ болалар жарроҳлик стоматологияси (23 корпус) бўлимида жойлашди.

Кафедра жамоаси проф. Азимов М.И. (каф.мудири) доц. Арифжонов АД., асс. т.ф.н. Ким А.Е., т.ф.н. Дадамов А.Д., асс. Якубов Р.К., Беккузин Р.Р., Курбанов Ш.Ш., аспирант Дустмуҳамедова Х.К.лардан иборат бўлган.

Юқорида келтирилгандай, 1993 йил болалар терапевтик стоматологияси фанини ўқитиш учун мустакил болалар терапевтик стоматологияси кафедраси ташкил қилинди. Илмий Кенгаш кафедра мудири этиб, доц. О.А.Зуфаровни тайинлади.

Кафедра мудири О.А.Зуфаров бўлган 1993-1996 йилларда кафедрада қуйидаги ходимлар ишлаганлар:

Саидакбарова Х.И. - доцент 1974 йилдан Азизов Ш.С. - доцент 1976 йилдан, Халилов И.Х. – доцент1983 йилдан, Йулдошхонова О.С.-доцент1984 йилдан, Ташходжаева М.Х. т.ф.н. асс.1974 йилдан, Арифжанова X.А. асс.1975 йилдан, Солохо А.М. асс. 1974 йилдан, Ниязова Т.М. асс. 1974 йилдан, Махсумова С.С. асс. 1989 йилдан, Абдуллаев Ж. асс. 1990 йилдан, Маматкулова З.М. асс. 1993 йилдан, Алимова М.Г. асс. 1986 йилдан, Хикматуллаева М. асс. 1986 йилдан, Турсунова М.А. асс. 1986 йилдан, ШукуроваГ.Р. асс. 1993 йилдан, Дусмҳамедова Д.З асс 1994 йилдан, Ишанова М.К. т.ф.н. асс. 1996 йилдан, Мишарова Н.Н. асс. 1989 йилдан.

Озода Сотволдиевна Юлдашханова 1996-2006 йилларда болалар терапевтик стоматологияси кафедраси мудири, т.ф.д., профессор. О.А. Зуфаровдан сўнг, кафедра мудирлигига докторлик диссертациясини ёқлаган доц. О.С. Юлдашханова ўтказилди. Улар билан биргаликда 1996-2006 йилларда қуйидаги ходимлар ишлаганлар ва улардан қуйидагилар номзодлик диссертациясини ёқлаганлар.

Махсумова С.С.,1999 йилда Шукурова Т.Р., 2002 йилдаАлимова Р.Г., Даминова Ш.Б., 2004 йил Абдуазимова Л. А., Мирсалихова Ф.Л., Гуломов С. А. 2006 йил Муҳаммедова М.С.


Болалар стоматологияси кафедраси ходимлари академик П.А.Даминовни
70 ёшлик юбилейлари билан табрикламокдалар


2006 йил сентябрида болалар терапевтик стоматологияси кафедраси тугатилиб, унинг асосида болалар стоматологияси кафедраси қайта ташкил қилинди. Янги кафедрага стоматологик касалликлар профилактикаси, болалар пропидевтик стоматологияси ва болалар госпитал стоматологияси, болалар жарроҳликстоматологияси ва тиббий педагогика факультети талабаларига стоматологияфанларини ўқитиш юклатилди. Кафедра мудири этиб, проф.Азимов М.И. сайланди. Кафедра 30 ўринлик стационар (болалар юз жағ хирургия бўлими) ва болалар терапевтик стоматология поликлиникасига эга бўлиб, стоматология факультети 3,4,5 курслари ва тиббий педагогика факультети 5 курси талабаларига дарслар олиб борилди.

Ўқув услубий ишларни такомиллаштириш борасида қатор ишлар олиб борилди. Ягона методик тизимда ўқитишни ташкил қилиш учун услубий қўлланмалар янгида ишлаб чиқилди. Фанларни ўқитиш ишчи дастурлари тузилди. Болалар стоматологияси фанидан магистратура дастури янгиланди. Бакалавриат фанларини мажмуавий дастурлари, магистратура дастури билан мувофиқлаштирилди. Шу билан бир вақтда кафедрада илмий ишларга ҳам эътибор кучайтирилди. Жумладан болалар терапевтик стоматологияси йўналишида проф. Йулдашханова О.С. раҳбарлигида номзодлик диссертацияларни Нурматова Н. (2007), Давлятова А.А. (2008), Муртазаев С.С. (2009), Абдуллаева Ж.Р., Рахматуллаева Д.У. (раҳбар проф. Акилов 2010) Ғуломов С.С. (2010) докторлик диссертациясини ҳимоя қилдилар. Жарроҳлик стоматологияси буйича Амануллаев Р.А. (2005), Азимов А. (2007), Махкамова Ф.Т. (2008), Ходжаева З.А. (2010), Камилова Ф. (2010), Абдукадиров А.А. (2009), Муртазаев С.М, Хасанов А.И. (2010), Шакиров Ш.Т. (2011) докторлик ва номзодлик диссертацияларни ҳимоя қилдилар.

Стоматология факультетига талабалар қабули қисқарганлиги сабабли бир неча йил давомида қатор ходимлар бошқа ишларга ўтиб кетдилар ёки нафақа ёшига етиб кафедра сафидан чиқдилар.

2012 йилда каедра мудири этиб проф. М.З. Дусмуҳамедов тайинланди.

2014-2015 ўқув йилида Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилиши муносабати билан болалар стоматологияси кафедраси 2 кафедрага бўлинди: стоматологик касалликлар профилактикаси (3-4 курс талабалари учун) ва болалар терапевтик стоматологияси (5 курс талабалари учун).


скачать dle 12.0